Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Набий алайҳиссаломнинг умматга хитоблари | Ҳадис дарслари (273-дарс)

19:00 / 13 март 1006 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ فَقَالَ: اتَّقُوا اللهَ، وَصَلُّوا خَمْسَكُمْ، وَصُومُوا شَهْرَكُمْ، وَأَدُّوا زَكَاةَ أَمْوَالِكُمْ، وَأَطِيعُوا ذَا أَمْرِكُمْ تَدْخُلُوا جَنَّةَ رَبِّكُمْ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:

«Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Маълумки, видолашув ҳажи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида бўлган. Ўша ҳажда у зот ҳамма билан видолашганлар, «Эҳтимол, бу йилдан кейин сиз билан учрашмасман», деганлар.

Дарҳақиқат, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ҳаждан кейин вафот этдилар. У зот ана шу видолашув ҳажида кўплаб пурмаъно ваъз-насиҳат, хутба ва васиятлар қилганлар. Ушбу ҳадисда ҳам улардан айримлари айтилмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига хитоб этиб:

«Аллоҳга тақво қилинглар»;

«Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар»;

«(Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар»;

«Молларингизнинг закотини беринглар»;

«Ишбошингизга итоат қилинглар»;

«Роббингизнинг жаннатига кирурсиз» дедилар.

Инсоннинг жаннатга кириши учун адо этиши зарур саналган ана ўша нарсалар ичида намознинг биринчи бўлиб зикр қилиниши унинг қанчалик аҳамиятли ибодат эканлигини кўрсатмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким илм талаб давоми...

2601 17:00 / 27.10.2021
. . Имрон ибн Ҳусайн алХузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан намоз ўқимай, давоми...

962 19:00 / 22.11.2023
. . . Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши ўзининг ҳали таом емаган жажжи ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1726 00:00 / 02.12.2022
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

5735 09:26 / 06.09.2017