Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (237-дарс) Маҳрам аёл ҳузурида ғусл қилиш мумкинлиги

19:00 / 05.07.2023 1886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أُمِّ هَانِىءٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا تَقُولُ: ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ الْفَتْحِ فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ وَفَاطِمَةُ تَسْتُرُهُ، فَقَالَ مَنْ هَذِهِ؟ قُلْتُ: أَنَا أُمُّ هَانِئٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبُو دَاوُدَ.

Умму Ҳонеъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, ғусл қилаётган эканлар. Фотима эса у кишини тўсиб турар эди. Бас, у зот:

«Ким бу?» дедилар.

«Мен, Умму Ҳонеъман», дедим.

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Бу ҳадиснинг ровияси Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Абу Толибнинг қизларидир. У киши Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сингиллари бўладилар. Кунялари билан машҳур бўлганлар, шунинг учун ҳам исмларида ихтилоф бор. Баъзилар Отика деса, бошқалар Фотима дейдилар, учинчилари яна бошқа исмни айтадилар. У кишидан қирқ олтита ҳадис ривоят қилинган.

Умму Ҳонеъ маккалик бўлганлар, шунинг учун ҳам Макка фатҳ этилган куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келганларини эшитиб, ҳузурларига борганлар. Кейин эса ҳадисда васф қилинган ҳолатни кўрганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ғусл қилинаётганда киши одамлар кўзидан тўсилиши вожиблиги.

Мусулмон киши бегоналардан авратини тўсмоғи фарз. Уламоларимиз «Ким ҳаммомга яланғоч кириб, бошқаларга авратини кўрсатса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди», деганлар. Яъни, фосиқ киши сифатида тўлақонли, эътиборга сазовор мусулмонлик даражасидан тушади.

2. Ғусл қилаётган отани қизи пана қилиб туриши жоизлиги. Фотима онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тўсиб турганлари бунга ҳужжатдир.

3. Шунингдек, маҳрам аёл ҳузурида ғусл қилиш мумкинлиги.

4. Кирган одамнинг кимлигини сўраш мумкинлиги.

5. Кирган одам ўзи ҳақида хабар бериши жоизлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Амр ибн Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмоннинг ҳузурида эдим. Таҳорат суви опкелтирди ва .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1157 19:00 / 15 февраль
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали .Лаа давоми...

3919 15:05 / 11.09.2019
. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига .Сен Аллоҳга кўп сажда қилишни ўзингга лозим тут. Чунки давоми...

1032 19:00 / 28 февраль
. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким илмни Аллоҳдан бошқа учун ёки Аллоҳдан бошқани рози қилишни давоми...

3752 20:20 / 20.04.2022