Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (134-дарс). Суннатни инкор қилувчилар

16:02 / 28.04.2021 2817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا أُلْفِيَنَّ أَحَدَكُمْ مُتَّكِئًا عَلَى أَرِيكَتِهِ يَأْتِيهِ الْأَمْرُ مِنْ أَمْرِي مِمَّا أَمَرْتُ بِهِ أَوْ نَهَيْتُ عَنْهُ فَيَقُولُ لَا نَدْرِي مُا وَجَدْنَا فِي كِتَابِ اللهِ اتَّبَعْنَاهُ.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, кейинчалик Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўзига етган пайтда «Бизга бу нарсанинг кераги йўқ, Қуръонда нима келса, шуни қиламиз, бошқаси билан ишимиз йўқ», дейдиганлар чиқди.

Аввал хаворижлар ва рофизалар томонидан бошланган Суннатни инкор қилиш кейин турли фирқа ва тоифалар томонидан давом эттирилди. Бу нобакорлик асосан роҳат жойига ёнбошлаб олиб, айшу ишратга берилганлар томонидан содир бўлди. Ҳукмга, айшу ишратга берилганлар ана шундай ҳолга ўтиб қолдилар. Аслида эса бундай одамлардан ақл ҳам, мантиқ ҳам қочади. Агар уларда ақл ва мантиқ бўлса, Қуръонга амал қиламизу, Суннатга амал қилмаймиз, дермидилар?! Қуръон қайта-қайта таъкидлаган нарсалардан бири Суннатга амал қилиш-ку! Бу масала аввал баён қилингани учун уларни бу ерда такрорлаб ўтирмаймиз.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қуръон билан Суннатга баробар амал қилиш кераклиги.

2. Пайғаммбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда Суннатни инкор қилувчилар чиқиши ҳақида хабар берганлари.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин давоми...

697 19:00 / 01 май
. . . Абдулвоҳид ибн Сулайм розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3691 13:09 / 08.07.2020
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси давоми...

18650 17:04 / 08.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикка энг беҳожат давоми...

3636 17:00 / 01.09.2021