Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (113-дарс). Қадар аҳлига келган азоб

13:00 / 02.12.2020 3631 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ قَالَ: فِي هَذِهِ الْأُمَّةِ أَوْ فِي أُمَّتِي خَسْفٌ وَمَسْخٌ أَوْ قَذْفٌ فِي أَهْلِ الْقَدَرِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш қадар аҳлидадир», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қадарга ишонмаслик нақадар оғир жиноят эканлигини баён қилмоқдалар. Ислом умматида ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учрашга лойиқ тоифа – Қадария тоифаси эканлигини эълон қилмоқдалар. Бу гап жуда қаттиқ гап. Чунки, турли умматлар ичида турли гуноҳ қилганлар ушбу азобларнинг биттасигагина учраганлар.

Мисол учун, Қорун ва унинг аҳлини ер ютганлиги, яҳудийларнинг чўчқа ва маймунга айланиш азобига дучор бўлганлари ҳаммага маълум. Каъбатуллоҳни бузиш ниятида келган Абраҳа ва унинг аскарларининг осмондан бўлган тошбўронга йўлиққанлари ҳам маълум ва машҳур.

Қадар аҳлига эса ушбу уч азобнинг таҳдиди бирданига бўлмоқда. Шунинг ўзиданоқ бу масала нақадар хавфли эканлигини билсак бўлади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Хало, деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолади. Шунинг учун учун хало дейилади. . . Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу давоми...

1828 19:00 / 11.01.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир давоми...

1311 19:00 / 07 февраль
. . Сулаймон ибн Бурайда раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади, у ўз отасидан ривоят қилади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни давоми...

1707 19:00 / 18.05.2023
. .Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир киши .Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур давоми...

5421 16:07 / 08.01.2020