1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Саодатга элтувчи билим» китобида «аввал хам қиёмат бўлган» деб ёзилган.

20:49 / 27.04.2016 13872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Саодатга элтувчи билим» китобида «аввал хам қиёмат бўлган» деб ёзилган. Муаллиф кайси маълумотларга таяняпти? Муаллиф – Абдулҳай Абдураҳмонов

Албатта бу саволни «Саодатга элтувчи билим» китобининг муаллифига берилиш керак. Чунки биз аввал ҳам қиёмат бўлганлиги ҳақида мутлақо маълумотга эга эмасмиз. Ва бошқа мусулмонларда ҳам бу эътиқод, бу гап мутлақо бўлмаган. «Саодатга элтувчи билим» китобининг муаллифи агар шу нарсани ёзганлари рос бўлса қайсидир бошқа бир миллатга, динга, диёнатга таалуқли жойдан олган бўлади. Бу китобни соҳиблари, муаллифлари мени ҳузуримга ҳам бир келиб қисқача суҳбатлашиб кетганлар. Шунда ўзлари эътироф қилиб айтдиларки "мени мутлақо дини илмим йўқ, шунингдек ёзувчи ҳам эмасман, мени мутахасислигим бошқа соҳада, лекин ўзим турли китобларни ўқишни яхши кўраман, ўзимча ўйлаб мен ўқиган, тўплаган маълумотларни бошқалар ҳам ўқиса яхши бўлса керак деб шу китобни тўплаган эдим, уни баъзи-бир катта одамлар қўллаб-қувватлашди, ёрдам беришди, ҳар ҳил шароитларни яратишди ва китоб шаклида чиқди" деган маънони айтган. Ана шундай бўладиган бўлса биз бу китоб бир танишганимизда ичида тавротдан ҳам инжилдан ҳам бор, яна қаердандир ана шундай ҳар ҳил китоблардан маълумотларни ҳам гувоҳи бўлганмиз. Ва бизни динимиз таълимотларига, шариат аҳкомларига мутлақо хилоф бўлган нарсалар ҳам кўплигини кўпчилик гувоҳи бўлган. Шуларнинг ичида мана аввал ҳам қиёмат бўлган деган маълумот ҳам бор экан. Мўмин - мусулмон инсон бу гапга мутлақо ишонмаслиги керак. Қиёмат бўлишини Аллоҳ таоло эълон қилган, қачон бўлишини қайси кунда ёки ойда бўлишини, соатда бўлишини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади, аввал қиёмат бўлган эмас, энди бўлади кейин бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУмрингизни Аллоҳ барокатли қилсин. Савол, узоқ сафарга борганда уй эгаси қиблани кўрсатган томонга қараб намоз ўқиса, маълум кундан кейин қибла бошқа давоми...

3711 17:32 / 30.07.2017
Ассалому алайкум Ўғлимнинг исми Муҳаммад Юсуф. Ҳозирда унинг саломатлиги дуруст эмас. Сергелидан бир домла боламни кўриб, 1 қоп ун, 1 қоп шакарни кўрлар жамиятига давоми...

3185 11:26 / 03.12.2018
.Гулнора, исмини баъзи отинойилар .ўзгартириш керак, деб айтишади. Чунки у .дўзах гули, деган маънога эга эмиш. Лекин мен лу`атда ўқиганимда бу форсча .анор гули, давоми...

3248 14:55 / 26.04.2016
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

2752 18:37 / 24.04.2016