1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Корхоналардан сотиб олинган акция эвазига девидент, яъни маълум фоиз пул олиш жоизми?

20:49 / 27.04.2016 6559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Корхоналардан сотиб олинган акция эвазига девидент, яъни маълум фоиз пул олиш жоизми?

Агар ўша пулни олмасангиз нима учун акция сотиб олдингиз. Демак бир корхона хусусийлаштирилади давлат мулкидан хусусий мулкка айлантирилади. Ўша корхона бутун бор қиммати, демак нарҳга бичилади ва улушларга бўлинади. Ҳар улуш хиссани нарҳи белгиланади, мисол учун бир улушнинг нарҳи 1000 сўм ва хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи бўлган инсонларга эълонр қилинади. Мана шу корхонанинг умумий хиссалари фалонмингта, бир хисса 1000 сўм ким хохласа сотиб олсин, дейди. Биров кўпроқ олади, биров озроқ, биров ўртача хиссаларни ададига қараб сотиб олади. Энди ўша хисса сотиб олган одам, корхонанинг эгаларидан биттасига айланади. Ўш қанча улуш сотиб олган бўлса шунча улушга у эгалик қилади. Ана энди ўша хиссадорлар қўшилиб ўзлари бир идора, унга раҳбар сайлашиб, иш юритишни унга топширишади, маслаҳат кенгашидан кейин. Ана энди у одамлар идора иш юритиб, корхонадан демак келадиган фойдаларни хисоблаб-хисоблаб боришади. Маълум бир келишилган муддатда бунча фойда бўлибди, энди шу фойдани шерикларига улушлари асосида тақсимлаймиз деб тақсимлашади. Бу жуда ҳам ҳалол, пок, яхши бир касб ҳисобланади. Лекин шу ерда шуни айтиб ўтишимиз керакки, ўша корхона ўша қилинаётган касб шариатда ҳалол қилинган нарсаники бўлиши керак. Қилинган иш ҳам ана шундай ҳалол нарсадан бўлиши керак, мана шу ерда алоҳида эътибор бериш лозим. Демак улуш хисса сотиб олиш мумкин, ундан демак келган фойдадан ўзига хисса қўшиш бу уни ҳаққи, лекин ҳаммаси шариат руҳсат берган нарсада ва ишларда бўлиши шарт.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз, менинг юзимга ва баданимнинг орқа томонига хуснбузар тошади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқиб, Қуръон тиловат қиламан. Лекин елкамдаги давоми...

4313 23:50 / 15.02.2018
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҲазратлариУйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф давоми...

33449 21:41 / 25.04.2016
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савол Барчамизга сир эмаски, ҳозир дунёда бўлаётган ишлар фитналар жуда ҳам хавфли бўлиб қолди. Илмсиз одамнинг адашиб давоми...

4467 21:16 / 22.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳазрат Саволим қуйидагича мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан давоми...

3235 16:40 / 27.04.2016