1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нострадамус...

20:48 / 27.04.2016 6042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нострадамуснинг башоратлари хатто кун-кунигача тўғри келадиган ҳолатлари бор. У келажакни қандай билган?

Нострадамус ҳақиқатан келажак тўғрисида гаплар айтганлиги, уларни тўғри чиқаётганлиги бошқа тўғрисида дунё бўйича ҳар ҳил шов-шув гаплар юради. Лекин уни илмий таҳқиқи, таҳлили ҳозиргача йўқ мени тушунишимда. Чунки бундай гаплар ҳар ҳил шароитларда чиққан бўлади, тўғри келса одамлар тўғри келди шов-шув қилишади, тўғри келмаса индамай кетаверишади, биров ҳатто эслаб ҳам қўймайди бу нарсани. Ана шу тарзда бундай шов-шувлар кўпайиши мумкин бу бир. Иккинчидан бундай нарсалар синов учун, фитна учун одамларни кимлигини аниқлаш учун қўйиб берилиши мумкин. Асли ислом эътиқоди бўйича ғойибни Аллоҳдан ҳеч ким билмайди. Нафақат йиллар давомидаги гапларни балки бир лаҳзадан кейин, беш дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам ҳеч ким билмайди, фақат Аллоҳнинг Ўзи билади деган эътиқодни қилишмиз керак. Бундай гапларга ҳеч қачон учмаслигимиз, инсон боласи ғойибни билар экан аввалги яъни кейинги келадиган нарсалардан ҳабар топар экан деган гапларни ҳам эътиборсиз қолдиришимиз керак, ишонмаслигимиз керак. Бу ерда бу саволда бир луғавий хато ҳам бор, бу оммалашиб кетган хато, ҳамма йўл қўядиган хато, ўрганиб кўникиб қолган хато ва ажралиши қийин бўлаётган хато. "Нострадамуснинг башоратлари" деяпти, "башорат" деган сўз "башара" дан олинган бўлиб севинчлик ҳабар билдиради. Яъни уни эшитган одам юзида қувонч пайдо бўлади, суюнчилик ҳабар деган бўлади. Бу ердаги башорат эса демак у эмас ғойибдан ҳабар бериш маъносини англатади. Бу эса мутлақо башорат сўзига тўғри келмайдиган ҳолат.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Ҳар нарсадан имкон қадар кўпроқ савоб олишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, жума намозидан ҳам. давоми...

6410 06:33 / 17.03.2017
СаволРўзадор кишининг милки қонаса рўзаси очиладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Очилмайди.

4425 16:33 / 16.05.2018
Ассалому алайкум Бугун китоблар дунёси сайтида сотилаётган имом Ғаззолийнинг китобларини ўқиш дурустми Заиф ҳадислар кўпми уларда Уларни қандай билиш мумкин давоми...

2071 11:57 / 12.11.2018
СаволАссалому алайкум Оилада эркак кишининг топаётган пули ва унинг сарфланиши хақида аёли билан маслаҳатлашмаслиги жоизми Мисол учун, эркак киши пулидан аёли давоми...

5553 10:47 / 03.08.2018