1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Боламга исми оғирлик қиладими?

11:26 / 03.12.2018 3192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ўғлимнинг исми Муҳаммад Юсуф. Ҳозирда унинг саломатлиги дуруст эмас. Сергелидан бир домла боламни кўриб, 1 қоп ун, 1 қоп шакарни кўрлар жамиятига эҳсон қилинглар, кейин Занги отага 4 метр суруп ва 4 та нон ташлаб келинглар, сўнг исмини ўзгартиринглар, қайтадан азон айттиринглар, болани юк босган деди, фақат биринчи азон айтган одамга айттиринглар деяпти. Шу тўғрими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай маслаҳат берган кишини домла исми билан номлагандан кўра, бидъатчи, илмсиз, жоҳил, шариатдан мутлақо хабари йўқ, деган афзал. Бундай ҳолатда болани шифокорга олиб бориш ё ҳадисларда келгандек кўз теккан бўлса шаръий руқия ўқийдиган кишига олиб бориш лозим. Ҳозирда одамлар динга нисбатини бериб жуда кўп нарсаларни ўзича тўқиб олишган. Ваҳоланки, уларнинг динимизга заррача ҳам алоқаси йўқ. Исм оғирлик қилади, деган гап ҳам шулар жумласидандир. Шунинг ўрнига икки буюк пайғамбарнинг исми болани Аллоҳ таолога маҳбуб бўлишига сабаб бўлади, деса ақл ва мантиққа тўғри келар эди. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
СаволШом намозининг вақти кириши билан мен намозни овоз чиқармасдан ўқишни бошладим. Бир ракаат ўқиб бўлгандим, шеригим келиб менга иқтидо қилди, мен эса овоз давоми...

4299 10:30 / 25.12.2017
Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб давоми...

4650 15:12 / 26.04.2016
Савол Ассалому алайкум. Мен яқиндагина Аллоҳнинг йўлига кирганман. Рамазон ойида биринчи маротаба рўза тутаман. Илтимос менга маслаҳатлар беринг Қандай тутилади, давоми...

3542 16:31 / 16.05.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат давоми...

3400 16:18 / 27.04.2016