1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 38-оят

10:15 / 19.08.2017 3078 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз: «Ундан ҳаммангиз тушинг. Бас, агар Мендан сизга ҳидоят келса­ю, ўшанда ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», – дедик. Бақара 38.

Яъни Аллоҳ таоло:

«Ундан ҳаммангиз тушинг», – деди.

Бу фармоннинг яна бир бор такрорланиши таъкид учундир.

«Бас, агар Мендан сизга ҳидоят келса­ю…»

Аллоҳдан бандаларига келадиган ҳидоят пайғамбар ва илоҳий китоблардан иборат бўлади. Демак, Аллоҳ ҳидоятга йўллашини, пайғамбар ва китобларини юбориб туришини аввал бошданоқ айтиб қўйган. Одамлар ушбу илоҳий ҳидоятга бўлган муносабатларига қараб, турли мартабаларга бўлинадилар.

«...ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Яъни «Ким Аллоҳнинг ҳидоятига – Пайғамбарига ва Китобига эргашса, уларга келажакда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва улар аввал бўлиб ўтган ишлардан хафа ҳам бўлмайдилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтингиз .Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва давоми...

2863 10:25 / 03.12.2017
Бақара 83. Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши давоми...

2887 04:11 / 28.05.2017
Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган саводсизлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос. Бақара 78. Яъни яҳудийлар ичида Тавротдан давоми...

3728 09:00 / 01.10.2017
Бақара 1. Алиф лаам мийм.Қуръони Каримнинг йигирма тўққиз сураси юқоридагига ўхшаш ҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган баъзилар .Ҳуруфул давоми...

4093 19:50 / 10.05.2017