1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 37-оят

10:10 / 18.08.2017 3090 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Бақара 37.

Тафсирчиларимиз «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу пайтда Одам алайҳиссаломга илҳом орқали маълум сўзларни берди, Одам алайҳиссалом уларни қабул қилиб олиб, айтди. Шундан кейин Аллоҳ унинг гуноҳидан кечди», деб тушунтирадилар. Момо Ҳаво ҳам гуноҳ содир этилишида Одам Ато билан бирга бўлишига қарамай, бу мақомда зикр қилинмаганининг сабаби – у киши Одам алайҳиссаломга эргашгани учун Одамни зикр қилиш билан кифоя қилинди. Уламоларимиз: «Одам алайҳиссалом Аллоҳ таолодан қабул қилиб олган калималар кейинроқ келадиган «Роббана заламнаа анфусана» дея бошланувчи ёлвориш калималари эди», – деганлар. Оятнинг охирида Аллоҳ таолонинг тавбани қабул қилувчилик сифати:

«Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир», – деб зикр қилинишидан ўша сўзларда тавба ўз аксини топганлиги билиниб турибди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. Сизни ҳидоятга бошлагани учун У Зотни зикр давоми...

2938 08:56 / 05.02.2018
Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, .Асоинг билан тошни ур, ndash деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳар бир авлод одамлар ўз с ув ичиш давоми...

3045 09:25 / 08.09.2017
Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани орқасига давоми...

3671 16:45 / 10.12.2017
Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат қиладир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас. Бақара 205. Ундай шахснинг давоми...

3013 09:05 / 12.02.2018