1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 78-оят

09:00 / 01.10.2017 3735 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган саводсизлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холосБақара 78. 

  Яъни яҳудийлар ичида Тавротдан бехабар, унда нима гап борлигини билмайдиган, саводсиз омилар ҳам бор. Ўша омиларнинг билгани фақат хомхаёл, холос. Улар турли нарсаларни гумон қилиб, ўша гумонларига ишониб юраверадилар. Бу омиларнинг шундай ҳолга тушиб қолишларига сабаб нима? Асосий сабаблардан бири – залолатга кетган уламолар. Ўшалар оми халқнинг китобдан бехабар қолишига, хомхаёлларга берилиб, гумондан бошқани билмай қолишига сабаб бўлганлар

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, ушлаб турманг. Сизлардан давоми...

3121 13:00 / 13.03.2018
Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. давоми...

3950 15:28 / 01.05.2018
Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас. Бақара 190. Аллоҳ таоло ушбу оятда давоми...

2915 09:05 / 28.01.2018
Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатлдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши давоми...

4266 21:14 / 29.01.2018