1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 39-оят

10:10 / 20.08.2017 3169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса – ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 39.

Аллоҳнинг ҳидоятига эргашмаганларни Аллоҳ таоло лўнда қилиб, «куфр келтирганлар» деб қўяқолган. Уларнинг эришадиган оқибатлари аниқ: улар дўзахга тушадилар ва ўша ерда абадий қоладилар.

Эътибор қилинса, мазкур қиссада жуда кўп ибратлар бор бўлиб, уларнинг айримлари зикр қилиб ўтилди. Уламоларимиз яна бошқа ибрат ва ҳикматларни санаганлар. Ҳаммасини келтирамиз, десак, гап чўзилиб кетади.

Охирги оятларда Аллоҳ таоло ҳидоят юбориши, унга ким эргашса, нажот топиб, ким куфр келтирса, дўзахга тушиши айтилди. Келаси оятларда Бану Исроилга нидо қилинади. Бу қавмга ўтмишда ҳидоят тушган, пайғамбар юборилиб, илоҳий китоб нозил қилинган эди. Бунинг устига, Бану Исроил қавмидан бўлган баъзилар Қуръон тушаётган жойда – Мадинаи Мунавварада мусулмонлар билан бирга яшар эдилар. Улар арабларнинг Авс ва Хазраж номли қабилаларига: «Яқинда охирзамон пайғамбари чиқади, у пайғамбарнинг бундай-бундай сифатлари бор, ўша пайғамбарга иймон келтирамиз-да, сиз арабларнинг додингизни берамиз», дейишар эди.

Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлганларида, яҳудийлар айтиб юрган сифатларни шу кишида кўриб, араблар иймон келтирдилар, аммо яҳудийларнинг ўзлари иймон келтирмадилар.

Набий алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб, ерлик мусулмонлар билан дўст-биродар бўлиб, янги жамият қуриб яшай бошладилар. Натижада яҳудийлар аҳли китоблик, маданийлик, иқтисодий юксаклик ва бошқа жиҳатдан афзалликларини йўқотдилар. Кечагина уларнинг оғзига қараб турадиган Авс ва Хазраж араблари бугун ўзлари янги илоҳий Китоб (Қуръон) аҳлидан бўлиб, яҳудийларга гап ўргатадиган бўлиб қолдилар. Буни кўтара олмаган яҳудийлар янги динга, Пайғамбарга ва унга эргашганларга қарши турли душманликлар қила бошладилар. Аслини олганда, Мадина яҳудийлари биринчи бўлиб мусулмон бўлишлари керак эди. Чунки улар бу ишнинг бўлишини аввалдан яхши билар, бу ҳақда гапириб ҳам юрар эдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Марям, 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.

3521 03:15 / 08.06.2017
Ва .Аллоҳ фарзанд тутди,, ndash дедилар. У Зот покдир. Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир. Бақара 116.

3465 09:20 / 13.11.2017
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3714 18:05 / 20.03.2017
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва давоми...

24637 12:20 / 28.10.2017