1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг зарарлари (12-қисм)

14:48 / 28.04.2018 3075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма иккинчи зарар: ғийбатни эшитгандан кейин нафрат пайдо бўлиши.

Одамларнинг олдида бировни ғийбат қилсангиз, хоҳлайсизми-хоҳламайсизми, уларнинг қалбида ёмонланган ўша кишига нисбатан озми-кўпми нафрат пайдо бўлади. Ғийбат қилиб, ўша одамга нисбатан бошқалар қалбида пайдо қилган нафратингиз пойдевор вазифасини ўтайди. Энди улар ўзлари нафратланган киши ҳақида гапириладиган ҳамма ёмон гапларга чиппа-чин ишонаверадилар. Гўё сиз қўйиб берган нафрат пойдеворининг устига бошқалар ғийбат ва ёмон гумон деган лаънатли бинони қурадилар. Арзимасгина деб ўйлаган ғийбатингиз бошқаларнинг улкан гуноҳлар қилишига сабаб бўлади.

Ҳикоя. Бир ҳаким кишининг дўстларидан бири зиёратга келиб, биродарларидан бирини унинг олдида ёмонлади. Шунда ҳаким киши унга: «Биринчидан, зиёратимга (орадан анча вақт ўтгандан сўнг) кечикиб келдинг. Иккинчидан, келганда ҳам учта жиноят қилдинг: биродаримни менга ёмон кўрсатдинг, фориғ қалбимни машғул қилдинг, ўзингни чақимчилик билан муттаҳам қилдинг», деди. Яъни мен авваллари сени омонатдор деб ўйлаб юрардим. Нариги одамнинг айбини гапирганингдан кейин сенинг ишончли одамлигинг ҳақида қалбимда шубҳа уйғонди.

Йигирма учинчи зарар: таҳоратнинг ноқис бўлиши.

Ғийбат қилиш туфайли кишининг таҳоратига нуқсон етади. Бунинг тафсилоти кейинроқ зикр этилади.


«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Зоҳидлик Аллоҳ таолога тугал таваккулнинг намунасидир..Таваккул, луғатда .вакил қилиш, сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша давоми...

3738 14:26 / 04.10.2017
Албатта, Биз охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини зийнатли кўрсатдик. Бас, улар тентираб юраверадилар.Инсонни бу дунёнинг зебу зийнатлари ва давоми...

3896 18:19 / 06.02.2018
Ўн биринчи сабаб мусулмонни хорлаш нияти.Баъзи ярамас ва бадбахт одамларда мусулмонни хорлаш, унинг биродарлари қошидаги обрўсини камайтириш ва бадном қилишдек давоми...

3095 15:17 / 06.06.2018
Ман қилишнинг сенучун аламли бўлиши Аллоҳнинг бу ҳақдаги ҳикматини фаҳмламаганинг учунгинадир.Бундан олдинги ҳикматнинг шарҳи охирида .Аллоҳ таоло мўмин давоми...

2847 16:10 / 29.04.2018