1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Дунё зебу зийнатларига берилганлар иймонларига бир назар солсинлар.

18:19 / 06.02.2018 3901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Биз охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини зийнатли кўрсатдик. Бас, улар тентираб юраверадилар.

Инсонни бу дунёнинг зебу зийнатлари ва лаззатларига берилишдан сақлаб турадиган нарса охиратга бўлган иймондир. Охиратга, ундаги ҳисоб-китобга, бу дунёда иймон билан ҳалол-пок яшаб, ибодат қилиб ўтганларга жаннат насиб этишига, куфрда, ҳаром-харишда юриб, гуноҳ устида ўтганларга жаҳаннам азоби бўлишига қаттиқ ишонган одам ҳеч қачон бу дунёнинг зебу зийнатларига алданмайди. Балки охиратдаги абадий ҳаёт неъматларидан умидвор бўлиб, бевафо дунёнинг ўткинчи лаззатларидан воз кечади.

Охиратга иймони йўқ эса ушбу беш кунлик дунёни ўзи учун берилган бирдан-бир имконият деб билади. Ва шу имкониятдан фойдаланиб қолиш мақсадида ўзини ҳойи-ҳавасга, ўткинчи лаззатларга уради. Нафсининг домига тушади. Нафси эса доимо зиёда бўлишни хоҳлайди. Шу боис ҳам қилаётган ишлари ўзига чиройли кўринади ва ўзи билмаган ҳолда адашиб-улоқиб юраверади. Оқибат эса маълум.

Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.

Охиратга ишонмай, бу дунёнинг лаззатлари изидан қувиб яшаганларга икки дунёда ҳам ёмон азоб бордир. Бу дунёда охиратдан умиди йўқлиги учун молу дунё, айшу ишрат, шаҳвату лаззат кетидан тушиб, ўзини ўтга-чўққа уриб, расво бўлади. Ҳаромдан топган молу дунёси учун ўлдирилиши, қамалиши ва бошқа балоларга учраши мумкин. Шунингдек, ҳар қадамида тинчлик-хотиржамликни йўқотиш, оқибатда турли касалликларга чалиниш каби турли мусибатлар учраб туради. Охиратда эса қандай азобларга дучор бўлишини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо шуниси аниқки:

«...улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир».

 

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олдинги мақолаларимизда гуноҳи кабираларни ва улар учун тавба қилишнинг шартларини санаб ўтдик. Энди бу гуноҳлардан тавба қилмай вафот этган одамнинг қисмати давоми...

3894 20:10 / 02.04.2018
3. Уялтириш мақсадида ғийбат қилиш. Айтайлик, бир киши қандайдир гуноҳ иш қилишга одатланиб қолган. Аммо унинг шундай ҳурматли кишиси борки, бу гуноҳни қилиб давоми...

3456 16:59 / 17.02.2018
.Эй иймон келтирганлар Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва сизни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазл эгасидир, давоми...

4664 15:44 / 02.06.2018
Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кунга қолдирадир, холос.Улар хорланган ҳолда бўйинларини давоми...

3692 18:38 / 09.02.2018