1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ман қилишнинг аламли бўлиши Аллоҳнинг ҳикматини фаҳмламасликдандир

16:10 / 29.04.2018 2845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ман қилишнинг сенучун аламли бўлиши Аллоҳнинг бу ҳақдаги (ҳикматини) фаҳмламаганинг учунгинадир.

Бундан олдинги ҳикматнинг шарҳи охирида «Аллоҳ таоло мўмин бандалари билан қиладиган муомалаларининг барчасида доимо ўта раҳмли ва лутфу карамлидирФақат бандаларнинг ўзлари фаҳмлари етмагани учун гоҳида бу сирларни билмай қийналишадихолос»дейилган эди.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи ушбу ҳикматда худди ана шу маънони шарҳламоқда.  

Яъни ман қилиш сенга аламли бўлиши аслида бу Аллоҳ таоло томонидан сенга ато эканини фаҳмламаганинг туфайлидирАгар бу борада Аллоҳ таолонинг ҳикматини фаҳмлаганингдаУ Зотнинг Ўзи сени дунёдан ҳимоя қилган бандаларидан қилиш учун ман қилганини билардинг ва ўша нарса учун алам чекмасдингбалки ундан лаззатланар эдинг

ЗотанАллоҳ таолонинг ҳикматларини фаҳмлаб етиш учун У Зот ҳақида тўлиқ маърифатга эга бўлиш керакУ Зот ҳақидаги банданинг маърифати эса токи банда У Зотни жамолда ҳамкамолда ҳаматода ҳамманда ҳамқабзда ҳамбастда ҳам бирдек танимагунича мукаммал бўлмайдиАгар банда У Зотни фақатгина жамолда танийдиган бўлсабу фақатгина авомларнинг маърифати бўладиУлар ўзларига ато берилса, рози бўладилар ва ато берилмаса, норози бўладилар.

Шунингдек, ҳақиқий маърифатнинг самараларидан бири қазои қадар жараёнига рози ва таслим бўлишдир. Муҳаббатнинг самараларидан бири бало ва шиддатларга сабр қилишдир. Токи ман ва атода, қабз ва бастда, камбағаллик ва бойликда, иззат ва хорликда, мақтов ва мазамматда, хурсандчилик ва хафачиликда баробар ҳолда бўлмагунча, муҳаббат эгаси муҳаббатида, маърифат эгаси маърифатида содиқ бўла олмайди. 

Мазкур даражага етишиш учун эса банда ўзининг маърифатини зиёда қилиши керак. Банда ман қилишга, мусибатга ва балога учраганда билиши лозим бўлган бир неча ҳақиқатлар мавжуд.

Биринчи ҳақиқат:

Аллоҳ таоло бандага берган соғлик-саломатлик, ризқу рўз, омонлик, хотиржамлик, бойлик ва фаровонлик каби неъматларнинг қадру қиймати улардан маҳрум бўлиш ҳамда уларга тескари бўлган нарсаларга йўлиқиш ила аён бўлади.  Агар неъматлар узлуксиз, ўз-ўзидан келиб тураверса, аста-секин, вақт ўтиши билан уларнинг қадр-қиймати қолмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандани турли ҳолатларга солиб туради.

Иккинчи ҳақиқат:

Бу дунё ўткинчи ва бевафо дунёдир. У абадийлик ва боқийлик дунёси бўлмиш охиратнинг экинзоридир. Ушбу бевафо ва бебақо дунёда фақат роҳат ҳамда фароғатда ўтиладиган бўлса, охиратнинг қизиғи қолмайди.

Учинчи ҳақиқат:

Инсон зотининг асосий ҳақиқатларидан бири – у Аллоҳ таолонинг бандаси эканидадир. Инсон банда бўлганидан кейин бандаликни адо этиши – Аллоҳ таолога ибодат қилиши зарурдир.

Аллоҳ таоло Зарийат сурасида марҳамат қилади:

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (56-оят).

Инсоннинг Аллоҳ таолога ҳақиқий банда бўлиши унинг У Зотга ҳожатманд бўлишидагина бор буди ила юзага чиқади. Албатта, инсон ўзининг барча ҳолатларида – атога эришганида ҳам, манга йўлиққанида ҳам ва бошқа ҳолатларида ҳам Аллоҳ таолога ҳожатманддир.

Аллоҳ таоло Фотир сурасида марҳамат қилади:

«Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир» (15-оят).

Инсонлар айнан ушбу ҳақиқатни англаб етмаганлари учун ўзларининг Аллоҳга банда эканликларини унутиб қўядилар. Оқибатда бошқа муаммолар келиб чиқади. Шунинг учун Аллоҳ таоло одамларга хитоб қилиб:

«Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз»деяпти.

Ҳа, инсон ҳар бир нарсада – дунёга келишида ҳам, нафас олиши ва нафас чиқаришида ҳам Аллоҳга муҳтождир. Агар Аллоҳ инсоннинг нафас олиш ёки чиқариш эҳтиёжини қондирмаса, одам ўша заҳоти тамом бўлади. Озиқ-овқат ейиш, ичимлик ичиш ва уларнинг чиқиндисини чиқаришга ҳам шундай муҳтожлик бор. Бошқа барча иш ва ҳолатларни ҳам шунга таққосласа бўлади.

Инсоннинг энг катта эҳтиёжларидан бири – икки дунё саодатига эришишдир. Шу эҳтиёж юзасидан Пайғамбар юборилди, илоҳий дастур – Қуръон нозил қилинди. Илоҳий кўрсатмаларга амал этиб, ибодат қилиб яшаган инсоннинг бу эҳтиёжи ҳам қондирилади. Билиб қўйиш лозимки, ҳар кимнинг ибодати ўзи учун, Аллоҳнинг бировга ҳам, унинг ибодатига ҳам ҳожати йўқдир. Чунки

«Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир».

Аллоҳ таоло ҳеч кимга муҳтож эмас, ҳамма Унга муҳтождир. Аллоҳ таоло ҳеч кимнинг мақтовига ҳам зор эмас, Аллоҳ Ўзи аслида мақталган Зотдир.

Агар банда ҳаёти давомида баъзи ман қилинишларга учраб турмаса, доимо атодан баҳраланиб юраверса, ўзининг Аллоҳ таолога муҳтожлигини унутиб қўяди.

Аллоҳ таоло ман қилиш бизга аламли бўлмаслигини, барчаларимизнинг У Зотнинг бу ҳақдаги ҳикматини фаҳмлайдиганлардан бўлишимизни насиб этсин!

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8. .У Зотни бирор нарса тўсишини қандай тасаввур қилиш мумкин Ҳолбуки, У сенга ҳамма нарсадан яқинроқ Зотку,Аллоҳ таоло бандасига ҳаммадан кўра яқин эканини У давоми...

3618 16:46 / 08.10.2017
Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал давоми...

4258 17:02 / 09.07.2017
.Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этаманhellip,Бақара сураси, 15 оят.Аллоҳ таолонинг дини шарафланган жой ва маконда осойишталик, хотиржамлик ҳукм суради. Муҳаббат давоми...

4253 14:34 / 12.08.2017
Аллоҳ таоло .Сабрлиларга хушхабар беринг,, деб марҳамат қилган Бақара сураси, 155оят.Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин давоми...

3815 12:20 / 12.03.2018