1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 59-оят

09:05 / 07.09.2017 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. Бақара 59.

Табиатига бузғунчилик сингиб кетган Бану Исроил яна бузғунчилик қилди. Аллоҳ таоло ўргатган «ҳиттотун» сўзи ўрнига бошқа сўзни алмаштириб айтдилар. Алмаштирган сўзлари қайси сўз эканини аниқ билишимизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадис ёрдам беради.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Набий алайҳиссалом:

«Бану Исроилга «Эшикдан таъзим қилиб, «Ҳиттотун», – деб киринглар», – дейилган эди. Улар орқалари билан судралиб, сўзни алмаштириб, «Ҳаббатун фи шаъратин», – деб кирдилар», – дедилар.

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, улар ҳам амалда, ҳам сўзда хилоф қилганлар. «Сажда (таъзим) қилиб киринглар», – дейилса, думбалари билан судралиб кирганлар. «Ҳиттотун», – деб айтинглар», дейилса, «Ҳаббатун фи шаъратин», – дейишган. Уларнинг бу ишлари ҳам зулм, ҳам фисқ – Аллоҳнинг амридан чиқиш эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга осмондан азоб туширди. Ушбу икки оятда ўтган таълимотлардан биламизки, Бану Исроилнинг қилмишларидан яна бири Аллоҳнинг амрини ўзидек бажармасдан, бузиб бажаришдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 6. Албатта, куфр келтирганлар, уларни огоҳлантирсанг ҳам ёки огоҳлантирмасанг ҳам, уларга барибир, иймон келтирмаслар.Яъни .Қўрқитсанг ҳам, давоми...

3162 19:52 / 10.05.2017
Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.Аллоҳ таоло ўтган оятда .Эй одамлар, давоми...

3427 14:15 / 07.01.2018
Бу, албатта, Аллоҳ Китобни ҳақ ила нозил қилгани учундир. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса тубсиз мухолифликдадирлар. Бақара 176. Қўлларидаги ҳидоят ва давоми...

2802 08:30 / 14.01.2018
Ёки сиздан олдин ўтганларнинг ҳолатлари сизларга ҳам келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми Уларни йўқчилик ва қийинчиликлар тутган ва ларзага давоми...

3498 15:05 / 21.02.2018