1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 50-оят

09:05 / 30.08.2017 2535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва ўзингиз назар солиб турганингизда денгизни ёриб, сизни қутқариб, Оли Фиръавнни ғарқ қилганимизни эсланг! Бақара 50. 

Мазкур ҳодиса Маккада нозил бўлган оятларда батафсил баён қилинган. Бу ўринда эса суранинг умумий ҳолатига мувофиқ, Бану Исроилга Аллоҳ берган неъматлар қаторида бир оятда қисқагина зикр қилиняпти.

Мусо алайҳиссалом Бану Исроилни Мисрдан олиб чиқиб кетаётганларида, Фиръавн одамлари билан қувлаб келиб қолади. Шунда Аллоҳ денгизни иккига бўлиб, йўл очади ва Бану Исроил ўтиб оладилар. Ортларидан Фиръавн одамлари билан тушганда, Аллоҳ уларни ғарқ қилади.

Бу кун Бану Исроил учун маълум ва машҳур кундир.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича:

«Набий алайҳиссалом Мадинаи Мунавварага келганларида яҳудийлар Ошуро куни рўза тутаётган эканлар. Буни кўриб:

– Рўзасини тутаётган кунларингиз қандай кун? – деб сўрадилар. Улар:

– Бу кун яхши кун, бу кунда Аллоҳ таоло Бану Исроилни душманидан қутқарган кун. Мусо алайҳиссалом Ошуро рўзасини тутганлар, – дейишди. Набий алайҳиссалом:

– Сиздан кўра Мусога биз яқинроқмиз, – дея ўша куннинг рўзасини тутдилар ва тутишга буюрдилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Садақалар Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни давоми...

5201 09:35 / 06.05.2018
Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни давоми...

3719 23:40 / 18.12.2017
Мушрикаларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гарчи у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга давоми...

3616 18:00 / 28.02.2018
Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг. Ва давоми...

4540 09:35 / 06.04.2018