1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 51-52-оят

09:05 / 31.08.2017 3070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, у(кетгани)дан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни (илоҳ) тутганингизни эсланг!

Сўнгра ўшандан кейин ҳам сизни афв этдик, шоядки, шукр қилсангиз. Бақара 51-52. 

  Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ, Бану Исроилни қутқариб, Мисрдан олиб чиқдилар. Сўнгра Жаноби Ҳақ Ўз пайғамбари ила роз айтишга ваъдалашди. Мусо алайҳиссалом ваъдага биноан, келишилган жойга кетишлари билан Бану Исроил бузоқни худо деб тан олдилар, уни илоҳ тутдилар. Бу қисса Тоҳо сурасида батафсил келган. Бу ерда эса уларга бир эслатма тарзида ва шундан кейин ҳам раҳм қилиб, уларни афв этгани улуғ бир неъмат эканини ёдга солиш мақсадида қисқача зикр этилди. Айни чоғда, уларга Фиръавннинг азобидан қутқарган Аллоҳга ва Унинг пайғамбари Мусога итоат этмай, бузоқни худо қилиб олишлари ўзларига зулм экани ҳам эслатилмоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар. давоми...

2699 14:45 / 09.08.2017
Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам давоми...

4655 11:04 / 21.06.2018
Ёки «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлоди яҳудий ёки насоро бўлган», дейсизларми «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми» дегин. Ўз ҳузуридаги давоми...

2667 15:10 / 07.12.2017
«Сизлардан вафот этиб, жуфтлар қолдираётганлар эса, улар яъни аёллари ўзлари тўрт ою ўн кун кутарлар. Муддатлари етганда ўзлари борасида яхшилик билан қилган давоми...

3977 09:10 / 15.03.2018