1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 151-оят

23:40 / 18.12.2017 3711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Расул юбордик. Бақара 151.

Эътибор қилинса, ушбу оятда Байтуллоҳни бино қилаётганларида Иброҳим алайҳиссалом қилган дуонинг айнан ўзи келмоқда. Демак, ўша машҳур дуони ижобат этиб, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориш ҳам Каъбаи Муаззамани қибла қилишдан олдинги улуғ неъмат ҳисобланар экан.

Ояти каримада

«Шунингдек, ичингизга ўзингиздан... Расул юбордик», дейилиши мусулмон уммати учун катта бахт ҳисобланади. Оятдаги баён шундайки, худди Аллоҳ таоло мусулмонлар билан алоҳида қолиб, уларга Ўзи берган неъматлар, фазлларни бирма-бир санаб бераётганга ўхшайди:

Биринчидан, ўзингиздан танлаб, Расул юбордим.

Иккинчидан, у Расул сизларга оятларимни тиловат қилиб беради.

Учинчидан, у сизларни поклайди. Аллоҳ ирода қилмаса, сизларни ким поклаши мумкин эди, ахир?!

Тўртинчидан, у Расул сизларга Китобни – Қуръонни ўргатади.

Бешинчидан, ҳикматни ўргатади.

Олтинчидан, билмайдиган нарсаларингизни ўргатади.

Мазкур ишларнинг барчаси Аллоҳнинг улуғ неъматларидир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бундай неъматларни ато эта олмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен .Уларга ислоҳ қилиш яхшидир,, ndash деб айт. Агар уларнинг молларини аралаштириб юборсангиз, бас, давоми...

2771 23:30 / 27.02.2018
Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан давоми...

4050 14:02 / 04.08.2017
Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана давоми...

4004 09:05 / 07.04.2018
Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. давоми...

4878 17:00 / 25.11.2017