1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 49-оят

09:06 / 29.08.2017 2588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг! Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир. Бақара 49. 

Араб тилидаги «Ол» сўзи «аҳл» сўзининг ўзгартирилган сийғаси бўлиб, ундан бир кишининг яқинлари, қариндошлари, хизматчилари, унга боғлиқ кишилар ва эргашганлар ирода қилинади. «Оли Фиръавн» деганда унинг оила аъзолари, яқинлари, аскарлари ва вакиллари тушунилади. «Ол» сўзи дунёвий шарафга эга бўлган одамларга нисбатан ишлатилади. Масалан, «Оли Макка» дейилмайди, балки «Аҳли Макка» дейилади. Фиръавн катта подшоҳ бўлганлиги учун унга мансуб кишиларни ҳам «Оли Фиръавн» деб аталган.

Фиръавн – қадимги Миср подшоҳининг лақаби. Яъни ким Мисрга подшоҳ бўлса, Фиръавн бўлар эди. Аслида ота-онаси томонидан қўйилган исми бошқа бўлади. «Оли Фиръавн» дегани «Фиръавннинг одамлари» демакдир. Оятда келган «ёмон азоблар» ибораси Фиръавн уларни доимо азоб-уқубатда ушлаб турганига далолатдир. Масалан, Бану Исроилда туғилган ўғил болаларни ўлдириб, қизларни тирик қолдириш ҳам улкан бир азоб. Шу билан бирга, оятда ўша ишлар Аллоҳнинг бир синови экани айтиб ўтиляпти. Бандаларнинг бошига оғир кунлар тушиши имтиҳон ва синовдир. Қийин аҳволда қолган одам Аллоҳнинг синовидан ўтаётганини ўзи билса, машаққати зое кетмайди. Ундан фойда олади. Қийинчиликлар осон туюлади, уларни осон енгиб ўтади. Вақтинчалик машаққат бу дунё ишларида тажриба, ибрат ва охират учун савоб тўплаш мавсуми бўлади. Чунки қийинчиликдаги одам доимо Аллоҳга тазарру қилиб, сабр ила кушойишни кутади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. Бақара 153. Ислом умматига Аллоҳ таоло улкан масъулиятни бутун дунёни давоми...

7772 08:45 / 20.12.2017
У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан давоми...

3045 09:25 / 16.03.2018
Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб давоми...

3363 10:10 / 24.08.2017
Мусонинг ўз қавмига .Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни илоҳ тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга тавба қилинг, давоми...

3063 09:10 / 02.09.2017