1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

...Илтимос ҳадисларга бериладиган бундай таърифлар маъносини тушунтириб берсангиз...

20:56 / 27.04.2016 2692 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз биламизки, Қуръони Карим биз учун дастурул амалдир. Қуръон тафсилотлари эса пайғамбаримиз ҳадисларда акс этади. Муҳаммад (САВ) ҳадисларига эса ҳасан, саҳиҳ, заиф, мутавотир ва ҳоказо таърифлар берилади. Илтимос ҳадисларга бериладиган бундай таърифлар маъносини тушунтириб берсангиз. 

Бунга ўхшаш масалалар албатта илмий масалалар ҳисобланади. Буни радио орқали савол-жавоб тариқасида ўрганиш имкони ниҳоятда оз, айтилган бўлса ҳам бир марта эшитилиб кетгандан кейин таълим кўриб диний илмларни ўрганмаган кишиларни хотирсида қолиши мушкул ишлардан бири бўлади. Бундай таърифларни бизнинг истилоҳимизда йўқ сўзлар, маънолар, атамаларни катта маъноларни акс эттирадиган лафзларни китоблардан ўрганиш керак. Чунки китобда бу нарса диққат билан ёзилиб ифода этилган бўлади, китоб ўқувчи билан бирга доим уйида туради. Бир неча марта шошилмасдан ўқиш имкони ҳам бўлади, ўқигандан сўнг ёдидан кўтарилиб қолса, яна қайта кўриш имконлари ҳам бўлади. Илм олишда хусусан диний илмларни олишда, китобларнинг тутган ўрни ниҳоятда катта экалигини эътиборга олишимиз керак. Мана шу саволда келган ҳадисларни мартабаларини билдирувчи мухаддисларни истилоҳларини "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг биринчи муқаддима қисмида бир камтарона айтиб ўтилганлигини ҳам эсга солиб қўймоқчиман. Бу маъноларни яхшироқ билмоқчи, ўрганмоқчи бўлган кишилар ана шу китобга мурожаат қилсалар муродлари ҳосил бўлса ажаб эмас. Аммо ҳадисларни саҳиҳ дегани эътимодлик, забдукучлик, адолатлик ровилардан. Саҳиҳ ҳадисларни шартига биноан ривоят қилиб матнида ҳам ҳеч қандай нуқсон йўқ, санадида яъни ривоят қилувчилар кишилар силсиласида ҳам ҳеч қандай заифлик нуқсон йўқ ҳадислар "саҳиҳ" бўлади. Ривоят қилувчилар силсиласида баъзи-бир кишиларнинг сифатида ўша саҳиҳ ҳадисга етадиган даражадаги қувват бўлмаса, шунга ўхшаган баъзи-бир нуқсонлар саҳиҳдан бироз паст бўлса "хасан" бўлади. Заифлиги, қувватсизлиги бўлса унда "заиф" ҳадис дейилади. Ҳадисни Пайғамбаримиз с.а.в. дан жуда кўпчилик одамлар ривоят қилган бўлса, улар шу даражада кўпки тўпланиб бирон ёлғон гапиришга иттифоқ қилиб олишлари мумкин бўлмаган бўлса ва ўша жамоатдан кейинги авлод ҳам шу даражада кўп бўлса ровелари ва шундай тарзда ривоят қилиб келган ҳадис бўлса, "мутавотир" ҳадислар дейилади. Мана бу ҳадисларни таърифлари, уларнинг мартабалари, мутавотир, саҳиҳ, хасан ёки заиф эканликлари муҳаддис уламоларнинг ишлари бўлиб улар мана шуларни текшириш, уларни тартибга солиш, баҳолаш ишларига қаттиқ урунганлар. Шу билан бирга мана шу ҳадисларни шу тартибларини ўрганиш фуқоҳоларимиз фиқҳ илмининг олимларига зарур бўлиб, улар ҳадислардан ҳукм чиқараётганда уларнинг қувватига, саҳиҳ ёки хасан эканлигига, заиф ёки мутавотир эканлигига эътибор бериб келадилар. Сиз билан биз бугунги куннинг мусулмонлари эса ўша ўтган уламоларимиз берган баҳолардан фойдаланамиз ва буни аввалги айтганимиздек ўзининг мутахасислари бор, аҳли илмлар ишлатиб тушуниб боради. Оддий мўмин-мусулмонлар шу маънодаги таърифларни, мана шу тушунчаларни билишса кифоя қилинади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен кеча интернет тармоқларида Бароат кечасини кутиш бидъат деб ўқидим . Лекин бизда Бароат кечасида қазо намозлар ўқилар ва рўза тутилар эди. Шу ҳақида оят ёки давоми...

3339 21:16 / 06.03.2023
Ассалому алайкум Тилла савдосида насия қилиш қораланган оят борми Бир танишим ишонч билан шундай оят бор деди. Илтимос ойдинлик киритиб беринглар.quotЗикр аҳлидан давоми...

3765 11:12 / 29.11.2018
Савол Ассаламу Алайкум муҳтарам шайҳ ҳазратлари ва ушбу сайт ҳодимлари. Қилаётган улуғ ишингиздан Аллоҳнинг ўзи сиздан рози бўлсин. Ишонч ҳосил қилишим учун давоми...

3789 03:02 / 08.06.2017
САВОЛ Шайх ҳазратлари, кўча куйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам ўрайман десам, онам рози бўлмайдилар. Аввал давоми...

3218 18:44 / 26.04.2016