1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Агар тажвид қоидаларини билса, устозсиз қуръонни ўқиш мумкинми?

20:55 / 27.04.2016 3371 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар тажвид қоидаларини билса, устозсиз қуръонни ўқиш мумкинми?

Қандай қилиб тажвид қоидаларини билиб олди, гап шу ерда. Тажвид қоидаларини устоздан ўрганилади, устозсиз қандай қилиб тажвид қоидаларини ўрганиб олди. Бу савол демак воқеликдан йироқ бир тарафдан. Иккинчисидан фараз қилайлик бир одам тажвид қоидалрини устоздан ўрганди. Лекин сурама-сура ёки оятма-оят қироатни устоздан ўрганмасдан ўша устозидан ўрганиб олган тажвид асосида ўзи ўқиб кетмоқчи. Бунда ҳам албатта тўғри иш қилиш ҳаракатида бўлганлиги шарт қилиб қўйилади. Қуръон қироатини тўлақонлик бўлиши учун устоз ўзи ўқиб бериб ва шогирдни тайёрлаб келиб, ўқиган қироатини эшитиб тасдиқлаши керак. Биров ўзича тажвид китобини ўқиб-ўқиб кейин ўшани асосида ўқияпман деб Қуръонни ўқиб кетаверса қори бўлмайди. Энди мана шу гапимиз демак устоз йўқ, мен Қуръонни ўқишга, тажвидни ўқишга имконим йўқ, тажвидсиз устозсиз Қуръон ўқиш бўлмас экан деб намоз ўқимай юраверишга баҳона бўлаолмайди. Намозни фарзлиги ўзи алоҳида фарз уни ўқиш керак бунга ҳаракатда бўлиш лозим ва лобуд. Ана энди ана шу нарса улуғлигидан имом Абу Ханифа арабча Қуръонни арабча лафзлар билан ёдлаб олгунча форсча ўқиб бўлса ҳам намоз ўқиш керак деганлари бежиз эмас. Шунинг учун намозга кетадиган сураларни нима қилиб бўлса ҳам ёдлаб намозни ўқиб туриб, устозлар топиб тажвид қоидалари билан Қуръонни қироат қилишни йўлга қўймоқ лозимдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш давоми...

4601 13:40 / 21.02.2018
Турмуш ўртоғим доим ўзим ҳақимда қайғуриб, доим покиза юришимни ёқтирардилар. Саволим тирноқ ҳақида эди, мен тирноқларимни парваришлаб юраман, яъни тозалаб, давоми...

4666 14:23 / 24.04.2016
Аёллар ўз зийнатларидан закот берадилармиАёлларнинг зийнатлари тилло кўмишлардан бўладиган бўлса ва ўша зийнат буюмлари нисобга етиб ундан ўтса Ханафий мазҳаби давоми...

2930 14:57 / 26.04.2016
СаволМен ИншаАллоҳ шифокор бўлмоқчиман. Гиппократ қасамини ичса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМусулмонларнинг ўзларининг қасамлари бор.

6681 09:05 / 16.11.2017