1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бароат кечаси ҳақида

21:16 / 06.03.2023 3344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен кеча интернет тармоқларида Бароат кечасини кутиш бидъат деб ўқидим . Лекин бизда Бароат кечасида қазо намозлар ўқилар ва рўза тутилар эди. Шу ҳақида оят ёки ҳадислар борми? Бўлса айтиб берсангиз, илтимос. Жавобини кутиб қоламан. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
Шаъбон ойининнг 15-куни рўзадор бўлиш, кечаси бедор бўлиш ҳадиси шарифда келган. Аммо қазо намозларни ўқишни у кечага хослаш Қуръон ва суннатда зикр қилинмаган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунча:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, мубтало борми? Унга офият бераман. Фалончи қани? Пистончи қани?» дейди».

Ибн Можа ривоят қилган.

Валлоҳу аълам.

⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси 2023 йил 7 мартдан 8 мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншааллоҳ.

Манба: t.me/bintusodiq

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи эркаклар умумий ҳаммом ва сауналарда, чўмилиш ҳавзаларида битта калта иштонда трусида қолиб яланғочланишади. Шунда бошқа эркакларнинг беихтиёр назари давоми...

12064 16:05 / 24.05.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз, ҳозир аср намози вақти Андижонда 17 55 бўляпти. Бирор киши ўзини соати олдиндалиги учун билмасдан намоз вақти давоми...

7389 16:52 / 11.05.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир одам мендан пул олганди, у одамга беришдан олдин уни танийдиган инсон мен ўртада тураман, қайтариб беради, давоми...

4043 10:00 / 08.11.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сартарошхонамизга мижозларимиз навбат кутиб ўтиришлари учун wifi тарқатиб қўймоқчи эдик. Бир биродар билан шу ҳақида ўйлаб давоми...

1690 12:40 / 29.06.2019