1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Замонавий компьютер ўйинлари ҳалолми? Улардан топилаётган пулчи?

20:56 / 27.04.2016 3748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонавий компьютер ўйинлари ҳалолми? Улардан топилаётган пулчи?

Саволни икки қисми бир-бирига боғлиқ, агар ўйинлар ҳалол бўлса, топилган пуллар ҳам ҳалол бўлади, аксинча бўлса аксинча бўлади. Бу саволда ҳам кўпчилик саволларга ўхшаш нотўғри бир йўналиш бор, бу умумий нарсада умумий нарсани ҳамма катта бир миқёсидаги ва турли шаклларга эга бўлган нарсадаги ҳолатдан битта жавоб сўраляпти. Компьютер ўйинлари ҳолбуки турлича бўлади ана шу ўйинларни демак маъносида шариатга хилоф нарсалар бўлса, албатта у ўйин яхши эмас, харом бўлади. Ўйинларда зеҳнни яхшилаш маъноси, исломий бир таълимотларга ҳизмат қилиш маъноси, одоб-аҳлоққа, сабр-матонатга, саҳийлик ва гўзал инсоний фазилатларга ҳизмат қилиш маъноси бўлса бу албатта яхши бўлади. Шунингдек ана шу ўйин орқали компьютерни ўрганиш, ундан келажакда бир катта манфаатлар йўлида фойдаланиш қобилиятини шакллантириш маънолари бўлса, албатта бу жоиз яхши ҳалол бўлади. Лекин ўйинлар мазмунида шариатга хилоф нарсалар бўлса, ўйин-ўйин учун бўлиб, ҳамма нарсани унутиб, бошқа илмларни тарк қилиб намоз ниёзни умуман эсдан чиқариб Алллоҳни зикрини ҳам унутиб қўядиган бўлса албатта бу жоиз эмас. Шунинг учун компьютер ўйинларини ташкил қилувчилардан ҳам кўпроқ бу саволлар тушади. Ўйнамоқчи бўлганлар ёки фарзандлари ўша ишда иштирок этмоқчи бўлган кишилардан ҳам кўпроқ саволлар бўлади. Албатта буларнинг ҳаммасига умумий жавоб юқорида зикр этилган каби. Компьютер ўйинларини фойдали қилиш, ундан манфаат олиш маэносида ҳаракат қилиш яхши, жоиз нарса. Лекин ношаръий ҳолатларга бурилиш жоиҳ эмас ишдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен намозда аттахияту ва саловотларни ўқиятганда рохатланиб чайқалиб ўтираман. Бу чайқалишим намозимни бузмайдими 2. Гохида давоми...

2488 10:34 / 20.11.2018
Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилдиҚондан ҳайвонларга ем тайёрласа бўладимиФатво ҳайъатининг аъзоси доктор Ийсо Закий қуйидаги ифодани берди давоми...

2665 16:35 / 27.04.2016
Савол Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Ҳурматли ва фазилатли шайҳ ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин.Омин Рамазон ойида давоми...

6071 03:05 / 08.06.2017
СаволАссалому алайкум Агар Бомдод намозига кеч уйғониб, тақвим бўйича қуёш чиқишига 10 дақиқа қолган бўлса намозини адо қилиш афзалми ёки қуёш чиқишини ўтказиб давоми...

7024 10:25 / 22.06.2018