1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

15:57 / 24.04.2016 12769 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди:

1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими? Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза бузилмайдими?

2. Рўзада мисвок ишлатса бўладими? 

3. Рўзадор одамнинг бирор жойи тирналса ёки кесиб олса, қон чиққанда рўза бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

Атир ишлатиш рўзани очмаса-да, ундан сақланган яхши.

2.    Рўзадор мисвок ишлатса, бўлади. Аммо Пешиндан кейин ишлатмагани яхши.

Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». 

Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаган. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан, завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши, дейишади. Чунки, рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Кўзим оғриб қолди, рўзадор ҳолимда сурма қўяверайми?» – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», – дедилар». 

Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйганлар».

Ибн Можа ривоят қилган. 

Анас розияллоҳу анҳу ҳам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

3. Қон чиқиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМан мусофир юрта ишлайман, муборак рамазон ойини биринчи кунида ғафлатда қолиб сахарлик нематидан маҳрум бўлдим. Лекин сахарликсиз ният қилиб рўзани адо давоми...

4441 09:05 / 31.05.2018
Ўзига боғлиқ бўлмаган нарсага боғлаб туриб талоқ қўйса, талоқ тушадими Масалан, .Бугун .Бунёдкор, ютқазса, хотиним талоқ бўлсин,, деса Жавобингиз учун олдиндан давоми...

3424 14:24 / 24.05.2016
Балоғатга етмаган ёш йигит ёки қиз бола билмасдан гуноҳ қилиб қўйди, дейлик. Балоғатга етганида қилган гуноҳи кабиралигини англаб етса, қилган гуноҳидан қаттиқ давоми...

3318 21:32 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Бу ҳолат жуда кўп масжидларда учраши хозирги кунда янгилик эмас яъни иккинчи жамоат намози. Хаммамиз жуда яхши билган quotМинор quot масжидида давоми...

2157 08:16 / 09.01.2019
Аудиолар

121541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43024 14:35 / 11.08.2021