1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Бугун «Бунёдкор» ютқазса, хотиним талоқ бўлсин», деса?

14:24 / 24.05.2016 3389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзига боғлиқ бўлмаган нарсага боғлаб туриб талоқ қўйса, талоқ тушадими? Масалан, «Бугун «Бунёдкор» ютқазса, хотиним талоқ бўлсин», деса? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Ўзига боғлиқ бўлмаган нарсага боғлаб туриб талоқ қўйса ҳам, барибир, талоқ тушаверади. Ҳаттоки, ҳазиллашиб талоқ қўйса ҳам, рост талоқ қўйган ҳисобланади. Талоқни бирор нарсага боғлаб қўйишни арабчада «таҳлийқ» дейилади. Бунда талоқни келажакда бирор ишнинг содир бўлишига боғланган бўлади. Мазкур боғлаш «агар», «қачонки», «вақтики» каби шартни ифода қилувчи лафзлар билан бўлади.

Талоқни боғланган иш ихтиёрий нарса бўлиб, уни эрга нисбат берилган бўлиши мумкин. Мисол учун, «Агар фалон ишни қилсам, хотиним талоқ бўлсин» каби. Ихтиёрий иш хотинга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, «Агар фалон ишни қилсанг, талоқсан» каби. Ёки ихтиёрий иш учинчи шахсга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, «Агар отанг фалон гапни айтса, талоқсан» каби. Талоқ боғланган иш ғайриихтиёрий бўлиши ҳам мумкин. Масалан, қуёш чиқиши, бировнинг ўлиши, ойнинг бошланиши каби.

Мазкур ҳолатларнинг барчасида боғланган иш содир бўлиши билан талоқ тушади. Бу гаплар қанчалик ғалати туюлмасин, айни ҳақиқатдир. Мақсад, аёл кишини эрмак қилиш эмас. Аксинча, динни, ўзига берилган масъулиятни эрмак қилган, оилавий турмушни енгил санаган жоҳил эркакни жазолашдир. Чунки, шаръий ҳукмга кўра, талоққа фақат ночор қолинган ҳолдагина рухсат берилади. Талоқ ҳуқуқининг эркакка берилиши ҳам аслида унинг аёлга нисбатан босиқроқ, мулоҳазалироқ, масъулиятлироқ экани эътиборидандир. Энди эр киши ана шу масъулиятини унутиб, ўзига берилган ҳуқуқни суиистеъмол қилса, унга албатта жазо бериш лозим.

Аммо қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган киши эс-ҳушини йўқотиб талоқ қўйса, бу гапи бекор саналади. Чунки фуқаҳоларимиз: «Осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада аччиғи чиққан одамнинг талоғи тушмайди», дейишган. Яна «талоқ» лафзини ичида, ўзи ва биров эшитадиган даражада айтмаса, талоқ тушмайди (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволРамазон рўзасини тутган кўплаб аёллар ифторлик учун овқат тайёрлаётиб, уни тузини билиш учун тилларининг учи билан овқатни тотиб кўриб, уни ютмаган ҳолда давоми...

4577 09:05 / 01.06.2018
Савол Мен Россияда ишлайман. Ўтган йил Рамазонда рўза тутмайдиганлар билан бирга ишлаб ноқулайлик бўлди. Мен рўзадорман, фалон ишни мен қилмасамчи деб бўлмайди. давоми...

3987 04:05 / 28.05.2017
Бир рус қўшнимиз бор эди. У ёлғиз ўзи яшарди. Ўлими олдидан биз унга қараб турдик. Вафотидан олдин у аёл онамга мени христианлик шартларига кўра кўмингларrdquo деб давоми...

3486 20:59 / 27.04.2016
САВОЛ Ҳурматли Устоз шаҳримиздаги масжидларнинг қибла девори спутникдан олинган суратларга кўра текшириб кўрдик қиблага юзланганлиги тўғри келмаяпти. Шу давоми...

3900 21:40 / 25.04.2016
Аудиолар

120114 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41781 14:35 / 11.08.2021