1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кимлар рўза тутмаса жоиз?

15:59 / 24.04.2016 4166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир биродарим рўза тутди, орада бир кун касал бўлиб қолди ва шу куни рўза тута олмади. Шу тута олмаган рўзаси сабаблими ёки сабабсизми? Яна, иложи бўлса, рўза қайси пайтда сабабли ва сабабсиз бўлиши ва унинг ҳар бирига неча кундан тутиб бериш лозимлигини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Рўза тутмаслик «сабабли» эмас, узрли бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рўза тутишга узрли бўлганлар қуйидагилар:

1) ўта қари кишилар.

2) ҳомиладор аёллар. 

3) эмизикли аёллар.

4) мусофирлар.

5) беморлар.

Уламоларимиз яна қуйидаги тоифаларни ҳам узрлиларга қўшишган:

6. Очлик ва чанқоқ оқибатида ҳолдан тойганлар.

Ўта қаттиқ очлик ёки чанқоқ оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзосига хавф туғилган киши ҳам рўза тутишдан узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради. Чунки, Аллоҳ таоло: «Ва ўзингизни ҳалокатга отманг», деган.

7. Мажбурланган шахс.

Бировни ўлдириш ёки аъзоларидан бирини ишдан чиқариш ила таҳдид солиб рўзасини очишга мажбурланса, у ҳам узрли ҳисобланади. Қазосини кейин тутиб беради. Аёл кишини мажбурлаб, зўрлик ила номусига тегилса, рўзаси очилади ва қазосини тутиб беради.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутишни ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», – дедилар». 

Ибн Можа ривоят қилган.

Бир одамга бошқалар куч билан мажбурлаб гуноҳ ишни қилдирса, мажбурланган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очтириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айттириш ва бошқалар шунга киради.

Шу билан бирга, мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Бундан паст даражадаги мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши хавфигина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади.

8. Машаққатли касб эгаси.

Агар касбини тарк қилса, куни ўтмайдиган бўлса-ю, рўза тутса, касбини қила олмай қолса, узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар мисол бўлади. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса, рўзани очиб, кейин қазосини тутишади.

Аммо, улар ушбу касбларидан бошқа йўл билан ёки ишни камайтириш орқали тирикчилик ўтказиб туришлари мумкин бўлса, шунингдек, ишдан таътил олишга имконлари бўлса, узрли ҳисобланмайдилар. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Баъзилар ҳайвонни бичишади ёки белги қўйиш учун куйдиришади, қулоғини қирқишади. Бу ишлар шаръан дурустмиЖавоб Раддул муҳторrdquoда келади Ҳайвонларни, давоми...

3304 18:56 / 24.04.2016
СаволМен ҳозир Москвадаман. У ердаги масжидга жума ўқигани борганимда масжид имоми садақани ҳар кимга ҳар жойда берманглар. Кимдир олиб маст қилувчи нарсаларни давоми...

4156 14:55 / 07.08.2017
Эри талоқ қилган ёки эри ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идданинг муддати қанча Шулар ҳақида маълумот беришларингизни илтимос қиламан.ЖАВОБ .Иддат алмаръа, ndash давоми...

8747 21:02 / 24.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Китобхон шогирдингиз сифатида Сизга саволларим бор эди.Ҳозирда уяли телефонларга Қуръони Карим сураларини ёзиш урф давоми...

3397 16:02 / 27.04.2016