1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«balog‘atga yetmagan yoshlarning qilgan gunohlari ota-onasiga yuklanadi»

21:32 / 27.04.2016 3294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Балоғатга етмаган ёш йигит ёки қиз бола билмасдан гуноҳ қилиб қўйди, дейлик. Балоғатга етганида қилган гуноҳи кабиралигини англаб етса, қилган гуноҳидан қаттиқ изтироб чекса, «балоғатга етмаган ёшларнинг қилган гуноҳлари ота-онасига юкланади» маънодаги сўзларни китоблардан ўқиса ва шу қилган гуноҳлари ота-онасига тушмаслигини қаттиқ хохласа, шу ҳолатда қанақа йўл тутишни маслаҳат берасиз?

Бу динга қаттиқ эътиқод қилган, ота-онасини ҳам ҳурматини қилган. Ўзи билмасдан бир нарсаларни қилиб қўйиб кейин ўкиниб юрган мухлис бир инсонларнинг гапи. Бу ерда ҳозирги кунимизнинг вазияти, воқелиги ўзини бир тарафдан аксини топган. У ҳам бўлса кўпчилигимиз бирор ердан эшитиб олган гапни ёки бирор китобда ўқиб ўтилагну тўлиқ бир фикр ҳосил бўлмасдан узуқ юлиқ баъзи-бир маънолар қолган. Ана шуни асосида яшаш, изтироб чекиш, уни ҳал қилиш учун уруниш бўлаётганлигини намунаси бўлади. Бу ерда мана балоғатга етмаган ёшларнинг қилган гуноҳлари ота-онасига юкланади маънодаги сўзларнинг китобдан ўқиса. Қайси китобдан ўқиган бу маъноси бўлсаю ўзи асли нима, китобни ким ёзган, булардан беҳабар. Лекин маънони тахминий равишда эсида қолгани бор халос. Ана ўша маънода изтироб чекмоқда, саволни эгаси ўзи балоғатга етмасдан туриб бир гуноҳ ишни қилган у гуноҳи гуноҳи кабира эканлигини кейин балоғатга етгандан кейин тушунган. Ва ҳалиги тахминий маъно ҳаёлига ўрнашиб қолган, балоғатга етмаган бола гуноҳи кабира қилса уни гуноҳи ота-онасига юкланади деган тахминий маъно. Қаерда ўқигани ёдида йўқ, қайси китобдалиги ёдида йўқ, аниқ маъно ёдида йўқ. Ана шу бугунги кунимизнинг кенг тарқалган воқеликларидан бири ҳисобланади. Деярли кўпгина саволлар, мулоқотларда билдирилаётган фикр ва мулоҳазаларда мана шу нарсани яққол сезилиб туришини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Айтишгандек бўлган эди, эшитгандек бўлган эдим, ўқигандекман, каби гапларни асосида масала сўралади. Шуни асосида ҳукм чиқаришга ҳаракат бўлади, шуни асосиад мана мактубдгига ўхшаб ташвиш чекилади, ғам-ғуссага ботилади, яна бошқа-бошқа ҳолатлар бор. Бундай нарсаларда демак йўл қўймаслик керак, билган нарсани таги-туги билан чиройли қилиб билишга, бир нарсани ўқиса қўйси китобдан ўқияпти, бу маъноси нима ўзи, китобни ким ёзган. Бир диний таълим кўриб катта уламоларни шаҳодатномасини, руҳсатини олиб, ўзини илмини, амалини, тақвосини исбот қилган бир одам ёзаяптими ёки қандайдир бошқа бир мутахасисликни одами ўзича бир фикр билдирганми ёки бошқами буларни ажратиш керак бўлади. Аслида балоғатга етмаган ёшларни қилган гуноҳлар ота-онасига юкланади деган гапни йўқ. Балки аксинча бор, "балоғатга етмаган болаларнинг қилган савоблари ота-оналарига ёзилади" деган гап бор. Гуноҳни юкланиши, ҳисоб-китоб қилиниши, савол жавоб бўлиши балоғатга етгандан сўнг бошланади. Балоғат, гуноҳ деган тушунчалар айнан мана шу маънони ифода қилиш учун балоғатга етмаган инсонлар уларга ибодатларни бажариш таклиф қилинмайди ва қилинган баъзи-бир нотўғри ишларига гуноҳ ёзилмайди. Агар балоғат ёшига яқинроқ ёшдаги ўсмирлар бўлса, уларни қилган ишларига тазир берилади, лекин шаръий жазо қўлланмайди. Ана шу маънони яхши билиб олишишмиз керак, гуноҳларнинг ёзилиши, унга жавобгарлик бўлиш маънолари айнан таклиф ёшидан кейин бошланади, балоғатга етгандан кейин бошланади. Балоғатга етмаган ёшларни қилган гуноҳлари ота-онасига юкланади, деган маънони жуда бир нозик эканлигини тушунишимиз керак. Балки аксинча ёш болаларни намоз ўқиса ўзига ҳали фарз бўлмаган, рўза тутса ёки қандайдир бошқа савобли ишаларни қилса ана шуни савоблари ота-онасига ёзилиши тўғрисида гаплар бор. Агар мана шу балоғатга етмаган ёшларни қилган гуноҳлари ота-онасига юкланади деган маъно ҳақиқатан бўлса, биз буни билмаган бўлсак, билган одамлар ҳабар берсалар ана шуни бир ўқиб мулоҳазасини қилсак яна ҳам яхши бўлар эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3305 20:15 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Хунарманд уста ишни олиб шу ишни битириш учун келишилган ойлик маош эвазига бирор одамни ёллаб ишлатса бўладими Бунда хунарманд иш давоми...

3432 08:00 / 06.08.2018
Ёшларимиз орасида баданларига турли нақш ва ёзувлар тушириш татуировка тобора урфга кириб боряпти. Йигитлар у ёқда қолиб, қизларимиз ҳам юз ва баданларига турли давоми...

2935 15:29 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

7405 21:14 / 22.04.2016