1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Бахтли турмуш

10:23 / 26.12.2017 4110 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

255

Бу тарихда ҳикматли, турмуш бўлди саодат,

Қайси аёл эр учун, борин қилди иноят,

Садоқатда ягона, хонимдан кўпривоят,

Хадичани Росулга, иноятқилдиАЛЛОҲ.

256

Бир  -  бирларигалойиқ, оиласига содиқ,

Бахт бу шукрга боғлиқ, иймонда бўлса соғлиқ,

Шундай ҳаётга тўлиқ, файз бериб қўйди Холиқ,

Қаранг гўзал турмушни, муборак қилди АЛЛОҲ.

257

Эр хотинлик ҳаётин , бошладилар шу дамда,

Молҳолигакўз тикмас, хотин бой бўлса ҳамда,

Мағрур юрар ор қилмас, меҳнатдан бўлмас камда,

Ризқ талабда кибрдан, мосуво қилди АЛЛОҲ.

258

Ибрат олсин барча эр, садоқатдан вафодан,

Зиён кўрмас ҳеч инсон, қўлдан, тилдан жафодан,

Ибратга лойиқ ким бор, ким ортиқ Мустафодан,

Дунёда буюк ахлоқ, соҳиби қилди АЛЛОҲ.

259

Кундан кун ўтиб аста, ўтди бир қанча ойлар,

Ҳаёт тажрибасини, ўрганиб қалбга жойлар,

Кўриб ҳар қандай ҳолни, тафаккур ила ўйлар,

Ақли фаҳми, назардан, ибрат берганди АЛЛОҲ.

260

Севиб яшар ҳақгўй деб, ҳавас қилар барча дўст,

Мукаммалжасадлари , айби йўқ, беками кўст,

Хатто душман бўлса ҳам, барчага бир ширин сўз,

Боқсанг агар Нурли юз, қилиб қўйганди АЛЛОҲ.

261

Эру хотин бир бирин , қилар доим иззатин,

Давом этар ҳаётин, тотиб турмуш лаззатин,

Жондан кечиб Ҳадича, қилар эди хизматин,

Икки дунёга лойиқ, ҳамроҳ берганди АЛЛОҲ.

262

Ойлар кетидан йиллар, ўтар эди тинмайин,

Яшар шоду ҳуррамда, ғамотини минмайин,

Ёлғони йўқ ҳақиқат, сўзлар фақат, чин майин,

Ростгўйлигин халқ билан, тасдиқлаб қўйди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.Ҳадис ва ҳаёт 19 жуз. ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

2.Тарихи МУҲАММАДИЙ.

Алихонтўра Соғуний.

3.Саодат асри қиссалари.

Аҳмад Лутфий Қозончи.

 4.Шамоили МУҲАММАДИЙ

Абу ийсо Муҳаммад ат Термизий

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Оламлар Роббиси Буюк АЛЛОҲга ҳамдлар бўлсин, ва севимли Ҳабиби Росулуллоҳ С.А.Васалламга салом ва саловатлар бўлсин.

АЛЛОҲимнинг севимли Ҳабиби Муҳаммад Мустафо С.А.Васалламни муборак ҳаётлари, сийратлари ҳақида қанчадан қан- ча мақтов марсия, олқишлар кўп ёзилса ҳам, шунчалар оздир.

Барча махлуқларнинг мақтовидан ҳам, энг буюк мақтовни АЛЛОҲ  Ж.Жалалоҳ Ўз каломида айтиб қўйган.

Шундай бўлса ҳам мен, ўқиганларимни, устозлардан эшитганларим- ни, Росулуллоҳ С.А.Васалламнинг муборак ҳаётларини жамики уммат- га ибрат бўладиган, ҳаттоки тоғлар ҳам кўтара олмайдиган, буюк вази- фаларни Ўз зиммаларига олган Зот ҳақида, ул Зотга бўлган муҳабба- тимни изҳор қилиш ва сиз ўқигувчиларнинг ҳам Росулуллоҳга бўлган муҳаббатингизни, озроқ бўлса ҳам ошириш мақсадида, шафоатлари- дан умид қилиб қўлимга қалам олдим.

Ва Роббимдан илҳом сўраб, Росулуллоҳ С.А.Васаллам сийратлари-ни шерий усулда ёзиб бошладим. Бундан мақсадим сиз ўқигувчиларга осон бўлсин деб, ўқиб ёки тинглаганларнинг қалби ором олсин деб ва сийратни ўқиб роҳатлансангиз, мен гуноҳкор ожизни дуоларингизда эслаб қўярсизлар, деб умид қилиб қоламан.

Росулуллоҳ С.А.Васаллам сийратларини барчамиз ўқиб ўрганиб, муҳаббатимиз ошиб ул Зотни соғиниб яшаш барчамизга насиб қилсин.

Устозларимиз айтганларидек

“-Сўзлагувчи нодон бўлса ҳам, эшитгувчи доно бўлсин” Деганлар.

Яъни гапираётган одам ўзи билмай нотўғри гапириб қўйса ҳам, эшитиб турганлар тўғри қабул қилсин, деганидир.

Мен ҳам илҳомланиб қофияга чиройга берилиб, хато ёзиб қўйган бўлсам, бу хатони нуқсонни фақат ва фақат мендан деб қабул қилинг. Чунки мен ҳам бир ожиз қулман.

Росулуллоҳ С.А.Васалламда нуқсон йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир Аллоҳ Ўзи танлаб олган севимли Ҳабиби албатта

“БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДИР”.

Барчамизга ибрат бўладиган, энг гўзал тарихни ўқинг, тингланг ва роҳатланинг.                      

   Муаллиф.   Халилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
718. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлганларидан кейин уларга юзларини ўгириб қараган давоми...

3609 19:00 / 27.05.2022
Расулуллоҳ давриларидаги ғазот ва сарийяларБиз Исломдаги ғазот ва сарийяларга алоҳида бир назар ташлаб чиқишимиз лозим. Бу масалада тўғри англашимиз зарур давоми...

11726 20:07 / 28.04.2017
572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. давоми...

2890 20:00 / 15.10.2021
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

4328 19:11 / 28.04.2017
Аудиолар

120314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар