1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (учинчи мақола)

13:21 / 30.08.2020 1774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодатга доир қайтариқлар

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда: «Ахлат ташланган ерда, ҳайвон сўйиладиган жойда, қабристонда, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя ётган ерда ва Каъба томи устида намоз ўқишдан қайтардилар».

Имом Термизий ривоятлари.

Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қиладилар.

«Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтиш ва савдо-сотиқ қилишдан қайтардилар».

Имом Термизий ривоятлари.

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саҳобаларга раҳм қилиб, рўзани бир-бирига боғлашдан (яъни икки рўзанинг ўртасида ифторлик қилмасликдан) ман этганлар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда неъматларни кўз-кўз қилиш ва маишатпарастликдан қайтарганлар».

Имом Аҳмад ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умра учун эҳром боғлаган кишини кўйлак ҳам, салла ҳам, чолвор ҳам, бурнус ҳам, маҳси ҳам киймоқдан қайтардилар (Кавуш топмаган киши маҳси қўнжини тўпиғидан паст қилиб кесиб ташлаб кийса бўлади).

Имом Бухорий ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром боғлаган одамнинг варс ёки заъфарон билан бўялган кийим киймоғини ман қилдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани тавоф қилаётиб бир одамнинг иккинчи бир одамни тасма билан етаклаб кетаётганини кўриб қолдилар-да, тасмани ўз қўллари билан қирқиб ташладилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ёлғон сўзлаш одатини ташламаса ва Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтмаса, рўза тутгани билан рўзаси қабул бўлмайди, Аллоҳ унга раҳмат назарини ташламайди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга раҳм-шафқат қилиб, уларнинг саломатликларини ўйлаб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганлар ва «динда буюрилмаган нарсаларни қиламан, деб ўзини қийнамоқлик дуруст эмас», деганлар.

Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Иккинчи мақола

Islom.uz архивидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Оиланинг мустаҳкамлиги давоми...

3245 09:53 / 25.03.2017
Гоҳгоҳида молини йўқотиб, масжид имом домлаларидан жамоъатга эълон қилишни сўраб мурожаат қиладиган намозхонлар, уларнинг илтимосига биноъан фалончининг фалон давоми...

2950 15:43 / 22.04.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима давоми...

2232 15:12 / 27.03.2017
Айрим мусулмонларнинг .ё пирим,, .ё Али,, .пирим мадад,, .менинг қўлим эмас фалончининг қўли,, .руҳи арвоҳлар қўлласин,, .фалончи ҳаққи ҳурмати,, .фалончини восита давоми...

5952 09:17 / 24.03.2017