1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Қўлингизни тоат билан машғул қилинг!

15:12 / 27.03.2017 2229 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга: “Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима қиласан?”, деди. У: “Унинг қўлини кесаман”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Шундай экан, агар улардан (яъни, сен волийлик қилиб турган жойдан) бирорта оч ёки ишсиз қолган киши менинг олдимга келиб қолса, Умар сенинг қўлингни кесади. Чунки Аллоҳ таоло бизни Ўз бандалари устидан уларнинг очларини тўйғазиш, камчиликларни беркитиш ва уларни касб билан таъминлаш учун халифа қилиб қўйган. Агар биз уларга бу неъматларни ато қила олсак, шукрини талаб қилишга ҳақли бўламиз. Албатта Аллоҳ таоло бу қўлларни меҳнат қилиш учун яратган. Агар бу қўллар тоатдан иш топа олишмаса, гуноҳдан иш қидира бошлашади. Бу қўллар сени гуноҳ билан машғул қилиб қўйишидан олдин сен буларни тоат билан машғул қилиб қўйгин!”, деди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Динор айтади Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Маккага келаётган эдим, биз йўлда дам олиш учун тўхтадик. Бизнинг олдимизга тоғдан бир давоми...

2631 15:11 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимИкки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат бири давоми...

2770 09:37 / 22.03.2017
Шубҳасизки, ҳар бир яхши амалнинг самараси бўлгай. Қайси бир банда Аллоҳни ҳақиқатда ҳам қалбидан яхши кўрса ва Аллоҳ яхши кўрган амалларни қилса муҳаббатининг давоми...

6221 19:48 / 22.04.2017
Ҳаммамизга маълумки, инсон агар хурсанд бўладиган бўлса, одатда унинг чеҳрасида хурсандчилик аломати сифатида кулги пайдо бўлади. Бизнинг орамизда кулги деб давоми...

2605 15:01 / 22.04.2017