Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 8 зулҳижжа | 2024 йил 14 июнь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

«Ҳой одамлар, уйингизда намоз ўқинглар...» | Сийрат дарслари (267-дарс)

19:00 / 02 февраль 1305 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда бир неча кеча намоз ўқидилар. Одамлар у зотнинг ортларида жамланишди. Сўнгра бир кеча овозлари чиқмай қолди. Шунда «ухлаб қолдилар» деган гумон қилишди. Ва баъзилари «чиқсинлар» деб томоқ қира бошлашди. Шунда у зот: «Сизларнинг қилганларингизни кўриб, зиммангизга ёзилиб қолмасин деб қўрқдим. Агар у зиммангизга ёзилиб қолса, уни бажара олмасдингиз. Ҳой одамлар, уйингизда намоз ўқинглар. Фарз намоздан бошқа намозни киши уйида ўқигани афзал», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

365. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз масжиддаги намозни тугатса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қолдирсин, чунки унинг ушбу намози сабабли Аллоҳ уйига яхшилик ёғдиради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

367. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди кечасининг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У давоми...

3905 13:55 / 25.10.2019
Аллоҳ таолодан қўрқиш Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

4717 11:11 / 28.06.2017
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

3763 13:30 / 29.12.2019
Пайғамбарликнинг ўнинчи йили. Маҳзунлик йили. Шаввол ойи. Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг давоми...

7836 16:33 / 30.12.2017