Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (89-дарс). Набийнинг суннатини тарк қилиш, залолатга кетишдир

13:30 / 12.06.2020 3190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

373. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжид атрофидаги ерлар бўшаб қолди. Бану Салама масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди.  Шунда у зот уларга «Менга етиб келишича, сизлар масжид яқинига кўчиб ўтишни хоҳлаётган экансизлар». «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, шуни хоҳладик». Шунда у зот «Эй Бану Салама, ҳовлиларингизда қолинглар, изларингиз(га савоб) ёзилади,  ҳовлиларингизда қолинглар, изларингиз(га савоб) ёзилади»,  дедилар»

Муслим ривоят қилган.

374. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эртага Аллоҳга мусулмон ҳолида рўбарў бўлиш кимни хурсанд қилса, намозларни уларга нидо қилинадиган жойда муҳофаза қилсин. Албатта, Аллоҳ таоло Набийингизга ҳидоят суннатларини шариат қилгандир. Албатта, улар ҳидоят суннатларидандир. Агар сизлар манави уйида қолган каби уйингизда намоз ўқисангиз, Набийингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Набийингизнинг суннатини тарк қилсангиз, залолатга кетган бўласиз. Қай бир киши яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидлардан бирини қасд қилса, албатта, Аллоҳ таоло ҳар босган қадами учун унга бир яхшилик ёзади, бир даражасини кўтаради ва бир хатосини ўчиради. Бизнинг билишимизча, улардан мунофиқлиги очиқ-ойдин мунофиққина орқада қолади. Бир кишини икки киши суяб олиб келиб, сафга турғазган ҳоллари ҳам бўлган».

Муслим ривоят қилган.

375. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидларга қоронғида юриб борувчиларга Қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер»дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
547. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса, агар унинг давоми...

4871 17:00 / 06.08.2021
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот.Қунутқиёмнинг давоми...

2457 13:00 / 22.11.2020
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

3957 13:40 / 31.05.2019
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

1804 16:00 / 08.10.2021