Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 168-дарс. Ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир

17:32 / 14.01.2022 2744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг молу мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Демак, ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир».  

Ҳа, мен буларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Менимча, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши отасининг молида мутасаддидир ва у ўз раиятига масъулдир. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагиларига масъулдир», ҳам деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

615. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, адолат қилувчилар Аллоҳнинг ҳузурида нурдан бўлган минбарларда, Роҳман азза ва жалланинг ўнг томонидадирлар. У зотнинг икки қўли ҳам ўнгдир. Улар ҳукмлари, аҳллари ва ўзлари эга бўлган нарсалар (бораси)да адолат қиладиганлардир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

616. Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади:

«Убайдуллоҳ ибн Зиёд вафотидан олдинги беморлигида ётган Маъқил ибн Ясор Мазанийни кўргани кирди. Шунда Маъқил: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисни сўзлаб бераман. Агар умрим борлигини билсам, айтмас эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитганман: «Қайси бир киши мусулмонлардан бир жамоага волий (ҳоким) бўлиб, уларнинг ҳаққига хиёнат қилган ҳолда ўлиб кетса, Аллоҳ унга жаннатни албатта ҳаром қилади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

617. Адий ибн Амийра Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагини айтганларини эшитдим: «Сизлардан кимни бир амалга тайин қилсагу, у биздан бирор игнами ёки ундан каттароқ нарсаними беркитса, Қиёмат куни уни келтириб беради»дедилар. Шунда ансорлардан бир қора киши турди. Мен худди уни (ҳозир ҳам) кўриб тургандайман. «Эй Аллоҳнинг Расули, мендан амалингизни қабул қилиб олинг», деди. «Сенга нима бўлди?»дедилар. «Бундай, бундай деганингизни эшитдим», деди. «Уни ҳозир ҳам айтаман. Сизлардан кимни бир амалга тайин қилсак, озини ҳам, кўпини ҳам олиб келсин. Улардан нима берилса, олади, нима берилмаса, олмайди»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунлари умримиздек қисқа, тунлари орзулармиздек узун қиш... Мўмин инсон қисқа фурсатларни ғанимат билади, узун орзуларга эса берилиб, боғланиб қолмайди.Бу гал давоми...

4749 16:21 / 14.12.2018
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди.Аллоҳ таоло.Эй Одам болалари, ҳар бир масжид давоми...

2978 14:01 / 09.08.2020
864. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. давоми...

1727 19:00 / 17.03.2023
313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. давоми...

3688 14:00 / 10.01.2020