Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 172-дарс. Қуръон учун тушган сакина

16:48 / 11.02.2022 2994 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

673. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Уни булут ўраб, (устида) айланганича яқинлаша бошлади. Оти ундан чўчиб қочди. Эрталаб бориб, бўлган ҳодисани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. «Ўша Қуръон учун тушган сакинадир»дедилар у зот».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

674. Омир ибн Восиладан ривоят қилинади:

«Нофеъ ибн Абдулҳорис Асафонда Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқди. Умар уни Маккага омил қилган эди. Шунда у: «Аҳли Қурога кимни омил қилдинг?» деди. «Ибн Абзани», деди. «Ибн Абза ким ўзи?» деди. «Озод қилган қулларимиздан бири», деди. «Уларга озод қилинган қулни омил қилдингми?» деди. «У Аллоҳ азза ва жалланинг Китобининг қориси, фароиз (мерос) илмининг олими. Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан бир қавмларни кўтаради ва у билан бошқаларни туширади», деганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

675. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли уртужжага ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайди: ҳиди йўқ, таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзала(аччиқўт)га ўхшайди: ҳиди йўқ, таъми аччиқ»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

Уртужжа – пўртахол(апелсин)га ўхшаш, ўзи чиройли, таъми ширин ва ҳиди хушбўй мева.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

3276 14:04 / 03.11.2019
193. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен авлодмаавлод ўтиб, Одам болаларининг энг яхши авлодидан юборилдим, давоми...

3727 13:30 / 07.06.2019
304. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда давоми...

4080 13:45 / 13.12.2019
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3300 14:00 / 29.01.2021