1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пул топиб олинса нима қилинади?

18:39 / 24.04.2016 6563 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак? Олишим мумкинми ё менга ҳаромми? Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими?

  ЖАВОБ: Бу мол-мулкка тааллуқли масала. Шариат ҳукми бўйича йўқолган нарсани топиб олган шахс уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар чиқмаса, эгаси чиқса тўлаш шарти билан топиб олган шахс унга эгалик қилади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», деганлар» (Муслим ва Аҳмад).

Йўқолган нарса топилганини билдириш топиб олган жойида ва одамлар кўп бўладиган ерларда топиб олган кишининг ёки вакилининг: “ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, фалончига учрасин”, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган шахс эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканини исбот қилиши шарт.  

Шундай нарсаларни топиб олган одам бир йилгача омонат шаклида ушлаб туради. Бир йилгача эгаси чиқса, омонатни унга беради. Агар бир йил ичида эгаси чиқмаса, у нарса топиб олган кишининг мулкига айланади. Лекин, эгаси чиқиб қолса, тўлаб бериш шарти билан. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Шунда у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга топшир», деганлар» (Муслим). Демак, йўқолган нарса эгасини кутиш учун тайин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олганнинг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериши керак экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари келтирилган бирор бир китоб, қўлланма, дастур, мобил иловалар борми Бўлса номини давоми...

2234 06:39 / 13.10.2018
Эр хотинга ўн дирҳамлидан кўпроқ маҳрни атаган бўлса, хилвати саҳиҳаrdquoдан кейин шу маҳрни бериши вожиб бўлиб қолар экан. Хилвати саҳиҳаrdquo нималигига давоми...

5511 15:44 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар бир докторнинг гапига қараганда эркак ва аёлни қон груҳлари бўлса улар ўртасида фарзанд бўлмас экан. Бир бирига тўғри келмас экан. давоми...

2565 10:04 / 23.01.2019
САВОЛ Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик..Шарҳи Виқоя,нинг давоми...

3252 19:56 / 26.04.2016