1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бефарзандлик ота онани қон груҳига боғлиқми?

10:04 / 23.01.2019 2565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар бир докторнинг гапига қараганда эркак ва аёлни қон груҳлари + - бўлса улар ўртасида фарзанд бўлмас экан. Бир бирига тўғри келмас экан. Исломда бундай нарса борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Йўқдан бор қилган ҳам борни йўқ қилувчи ҳам Аллоҳтаолодир. Аллоҳдан бошқаси беради деб эътиқод қилиш мутлақо нотўғридир. Фақат, бизни сабаблар ва тажрибалар асосида яшашга буюрган. Агар сабаб ва тажриба шуни айтса, унда мутахассиснинг маслаҳатига қаралади. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади:

 لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ۝ وْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ۝ 

49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир.
Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир».
Осмонларда ва ерда нимаики бўлса, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ таолонинг мулкидир.
«У Зот хоҳлаган нарсасини яратур».
Бу ишда У Зотнинг хоҳишига ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. Бутун борлиқнинг Молики – эгаси ва мутлақ Холиқи бўлган ўша Зот Ўз мулкидан хоҳлаган бандасига хоҳлаган нарсасини беради. Жумладан, фарзанд бериш масаласида ҳам
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур».
Агар ўғил ё қиз фарзанд кўриш ота-она хоҳишига кўра бўлганида, ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтдаги жоҳилий арабларда қиз фарзанд бўлмас эди. Чунки улар қиз фарзандни ёқтиришмасди. Ҳатто қизларини тириклай кўмиб ҳам ташлашарди. Ҳолбуки, баъзилар фақат қиз фарзандлар кўришади, ўғил фарзандга зор бўлиб юришади. Бу ҳол фарзанд фақат Аллоҳнинг хоҳиши билан ўғил ёки қиз бўлишини билдиради.
«...ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур».
Фақат ўғил фарзандлар кўриб, Аллоҳдан қиз сўраб юрган одамлар ҳам оз эмас.
«Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур…»
Аралаш фарзандлар кўриш одамлар ичида кўп тарқалган ҳолатдир.
«...ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур».
Бундайлар озчилик бўлиб, Аллоҳ таоло ибрат учун, фарзанд одамларнинг хоҳиши билан эмас, Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишини кўрсатиш учун шундай қилиб қўйган.
«Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир».
Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта қодир Зотдир.
Ҳамма нарсани билиб қилади. Жумладан, кимга қиз, кимга ўғил, кимга ўғил-қиз беришни ёки кимни туғмас қилишни ҳам Ўзи билади. Бу ишларга Унинг қудрати етади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аллоҳ айтади quotКим мен томон юрса мен у томон югураманquot ёки quotКим мен томон қадам ташласа мен 10қадам ташлайманquot деган оят борми Ёки шунга ўхшаш давоми...

2309 11:20 / 30.11.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари.Ҳозир болаларимиз миллий кийимларимизни киймай қўйишди. Магазинларда ҳам ҳаммаси ажнабий кийимлар. Эшитишимча, бу давоми...

2481 16:02 / 27.04.2016
САВОЛ Шайх ҳазратлари, чап қўлда чой қуйиб ичиш мумкинми Бу борада домлалардан ҳам сўрадик. Бир домла мумкин, яна бир домла мумкинмас деди. Бу ҳақда нима дейсиз Биз давоми...

4800 19:57 / 26.04.2016
Қуръони каримда ҳамманинг жуфти билан яратилгани хабари бор. Энди бир савол туғилиб қолди ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми, ёки бир эркакники битта аёл, давоми...

3165 15:52 / 24.04.2016