1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўн фоиздан ортиғи ҳаромми?

18:40 / 24.04.2016 2695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен тижорат билан шуғулланаман. Сотиладиган молдан менга 20-30 фоиз фойда қолади. Баъзи танишларим 10 фоиздан ортиғи ҳаром, дейишади. Баъзилари эса харидор рози бўлса – ҳалол, дейишади. Аслида мол нархи устига неча фоизгача фойда қўйиш мумкин?

ЖАВОБ: Дарҳақиқат, бу савол ҳозирги кунда кўпчиликни ўйлантирадиган саволлардан ҳисобланади. Шариатимизда бир савдогар бошқа жойдан олиб келиб сотаётган молининг устига маълум бир фоиз қўйиши мумкину бундан ортиғи мумкин эмас, деган алоҳида кўрсатма йўқ. Агар бу нарса аниқ белгилаб қўйилганида такрор-такрор сўровларга ўрин қолмас эди. Шариат аҳкомларини баён қилувчи китобларда бу нарса йўқ.  Фақат Қуръони каримнинг «Нисо» сурасида: «Эй иймон келтирганлар, бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар, фақат ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли», дейилган.

Яъни, сотувчи ва олувчининг розилиги билан бўлса кифоя. Шарт шуки, орада алдов, ёлғон бўлмаслиги керак: сотувчи молини ўз ҳолатидан яхшироқ кўрсатиш учун ҳар хил ҳийла-найранглар ва ёлғон сўзлар ишлатмаслиги керак. Ҳамда бировнинг ҳаққини уриб қолмай, очиқ-ойдин, ҳамма нарсани ҳалол-пок равишда амалга ошириши шарт. Худди шундай, олувчи ҳам шариатга мувофиқ ҳаракат қилсин. Ана шунда тижорат ишлари тўғри бўлади.

Нарх кўтарилиб кетган пайтларда баъзи саҳобалар Расулуллоҳ ҳузурларига келиб «Эй Аллоҳнинг элчиси, бизга нарх белгилаб-қўйиб беринг», дейишганида: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ нарх қўювчидир» деганлар. Демак, савдо қаерда қилинаётган бўлса ўша жойнинг шарт-шароитига ва имкониятларига қараб бозорнинг ўзида нарх белгиланади.

Баъзи бир уламоларимиз маслаҳат тариқасида учдан бирини, яъни савдо моли таннархининг учдан бирини фойдага қўйса одоб ва инсоф юзасидан яхши бўлади, дейишган. Сўровчимиз айтганидек, бунча нарх қўйиш ҳаром, дейишмаган. Аллоҳ таоло савдо ишларимизни ҳалол-пок равишда, шариатга мувофиқ бўлишига муяссар айласин (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх ҳазратлариМен аввал бомдод намозига кеч қолиб чиқсам фарз намозига қўшилиб фарзни адо етиб кегин сунатини ўқир едим бир биродар етдиларки нима бўлган давоми...

7327 09:05 / 28.09.2017
.Шайтон ҳийлалари, китобида ёзилишича, шайтон Аллоҳдан .Менга китоб бергин деганда,, унга шеър берилган экан, .Менга азон бергин, деганида унга муножотлар қўшиқлар давоми...

10348 21:35 / 27.04.2016
Устоз, мўмин киши ҳасад нималигини билади, лекин шундай холлар бўладики мўмин мўминга ўзи истмаган ҳолда ҳасад қилади экан. Бу бўлиши мумкинми Шундай ҳолларда давоми...

2537 15:01 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, эри ҳаж сафарига кетган аёл, эри рухсат берган бўлса кўчага чиқиши жоизмиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Жоиз. Валлоҳу аълам

3651 08:00 / 09.08.2018