1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Дўстлик ҳурмати

15:20 / 22.04.2017 4413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича бир киши донишмандлардан бирининг ҳузурига келиб, дўстидан шикоят қилибди ва у билан дўстлик алоқаларини узишни ҳамда ундан ўч олиш ниятида эканини айтибди. Шунда донишманд унга: “Сенга насиҳат қилсам унга қулоқ соласанми ёки ғазаб ўтига минганингча қолаверасанми?”, деди. Шунда у: “Йўқ, насиҳатингизга қулоқ соламан”, деди. Донишманд: “Унинг дўстлиги сабабли хурсандлигингиз кўп бўлганми ёки айбу-хатолари туфайли ғам ташвишингиз кўп бўлганми”, деб сўради. У: “Хурсандлигим кўп бўлган”, деб жавоб берди. Донишманд: “У сенга кўп яхшилик қилганми ёки кўп ёмонлик қилганми?” деди. У: “Яхшиликлари кўпроқ бўлган”, деди. Шунда донишманд: “Ундай бўлса, у билан ўтган яхши кунларинг сабабли сен унинг айбларини кечириб юбор ва у билан бўлган хурсандчиликларинг туфайли хурматини жойига қўйгин. Ўрталарингдаги дўстлик ҳурмати сабабли ундан ғазабланиш ва ундан ўч олишни бас қил, зора, шунда фикрингдан қайтсанг. Агар душманчиликда давом этсанг, ўрталарингиздаги адоват кучаяда ва сен ёқтирмаган ишлар содир бўлади”, деди. (“Унвонул баён”дан)

Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстикни сезса, уни маҳкам тутсин. (Умар ибн Хаттоб р.а.)

Агар тоат ибодатинга ёрдам берадиган дўстинг бўлса, унинг қўлини маҳкам тут, чунки дўстни тутиб туриш қийин,  ундан ажралиш эса осондир. (Имом Шофеий р.а.) 

Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандларимиздан кўра маҳбуброқдир. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар, дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстларнинг сифатларидан бири – улар ўзларидан дўстларини устун қўйишларидир. (Ҳасан Басрий р.а.) 

Эй ўғилчам, иймондан сўнг энг биринчи қиладиган ишинг содиқ дўст топишингдир. Содиқ дўстнинг мисоли дарахт кабидир. Агар соясида ўтирсанг, сени соясига олади. Агар унинг мевасини есанг, сени тўйғазади. Агарчи у сенга фойда бермаса ҳам, зарар ҳам бермайди. (Луқмони ҳаким)


Абдуллоҳ Ғофуров



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳамонки, суҳбатимиз инсон умри ҳақида, шу умрдан унумли фойдаланиш ва касбкор қилиш ҳақида экан, авваламбор шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг бебаҳо давоми...

3736 14:08 / 24.03.2017
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2828 10:01 / 24.03.2017
Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.ndash Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси давоми...

2536 09:18 / 24.03.2017
Ҳаммамизга маълумки, инсон агар хурсанд бўладиган бўлса, одатда унинг чеҳрасида хурсандчилик аломати сифатида кулги пайдо бўлади. Бизнинг орамизда кулги деб давоми...

2600 15:01 / 22.04.2017