1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Хотима

10:01 / 24.03.2017 2831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Аҳмад ад-Дуайжий ҳикоя қилади:

- Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган саволларига «Аллоҳга хамд бўлсин! Яхши!» - деб жавоб бериб турган эди. Бироқ оз вақт ичида дунёдан кўз юмди. Аллоҳ уни ўз раҳматига олсин! Марҳумани махсус ювиш хонасига олиб келишди. Биз уни ювиб, тайёрлашга бошладик. У гўё ширин уйқуда-ю ҳозир уйғонадигандек, юзи табассумдан ёнарди. Баданида жароҳат, синиқ ёки қон асоратлари кўринмайди. Шу вақт ғаройиб ходиса рўй берди. Биз ювиш асносида марҳумани кўтарган эдик, бурнидан оқ модда сизиб чиқди ва хона хушбўй мушк хиди билан тўлди. Субханалллох! Бу чиндан ҳам мушк хиди эди...

Такбирлар айтиб Аллоҳни зикр қилдик. Қизим (марҳума унинг дугонаси эди) йиғлай бошлади.
Марҳума яқинларининг биридан у ҳақда, ҳаётлик вақтида қандай бўлганлиги хакида сўрадим.
- Вояга етгандан буён намозни канда қилмаган, кино, телесериаллар кўрмас, умуман телевизорга қиё боқмас қўшиқлар эшитмас эди. Ўн уч ёшга тўлгандан буён душанба, пайшанба кунлари нафл рўза тутишни ўзига одат қилган эди. Ўлимидан олдин Аллоҳ йўлида ўликларни ювиб тайёрлаш билан шуғулланмоқчи эди... Бироқ бировларни ювишдан олдин ўзи ювилди... Муаллималари, дугоналари унинг тақвоси, гўзал ҳулқи ва хушмуомаласи ҳақида гапиришади. Муаллималари ва дугоналарида ҳаётида яхши таассурот қолдирганди. Мана энди вафотидан кейин эслашадиган бўлди, дея сўзини якунлади.

Ёмон хотима топган бошқа қиз ҳақида ҳикоя қилиб Умму Ахмад сўзида давом этади:

- Ўн етти ёшли бир қизни жасадини ювиш учун келтиришди. Сингилларимиз ювишга киришдилар. Ювишни бошлаганларида қизининг танаси оқ эди. Аста секинлик билан қорая бошлади ва бир парча кўмирдай бўлиб қолди. Унинг ҳоли қандай кечгани бизга қоронғу... Яқинларидан у ҳақда сўролмадик, чунки биз кўрган нарса уларни қўрқитиши мумкин. Шунингдек биз унинг бу ҳолини яширишимиз ҳам керак... Аллоҳдан саломатчилик ва офият сўрайман!

Азиз синглим, бу икки қиссадан ибрат олдингизми!? Солиҳ мўъминаларга эргашасизми? Ёки гунохкор фосиқалар сизга намунами? Ўзингизга қайси хотимани раво кўрасиз?»

Шу ерда икки ҳикоя ўз поёнига етади. Аллоҳ таолодан Ўзининг йўлида бўлишимизни ва чиройли ўлим топишимизни сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар1. Ҳайвондан оққан қон.2. Эркак ҳайвоннинг закари.3. Эркак давоми...

4008 10:33 / 24.03.2017
Азиз УстозимАллоҳ жойингизни Фирдавс жаннатидан қилсин, висолига меҳмон айласин Бу дунёда Расулингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ уммат, чин давоми...

2765 16:44 / 27.03.2017
Таассуб, мутаассибликmdashбу сўзлар асли араб тилидан олинган бўлиб, бирон ғоя, фикр ёки мазҳабга кўркўрона эргашиш, қаттиқ берилиш, ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ва шу давоми...

2489 16:40 / 27.03.2017
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2422 10:01 / 24.03.2017