1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 34-оят

10:05 / 15.08.2017 3668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. Бақара 34.

Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни – Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди.

Фаришталар дарҳол сажда қилдилар, чунки уларнинг фитрати – табиатида Аллоҳнинг амрига исён қилиш хусусияти йўқ. Фақат иблис сажда қилмади. Ушбу иборадан келиб чиқиб, баъзилар: «Иблис аслида фаришталардан эди, аммо амрга итоат этмай, Одамга сажда қилмагани учун уларнинг сафидан чиқарилган», дейишади. Аслида ундай эмас. Иблис асли жиндан бўлган, бу ҳақда оят бор. Қолаверса, Қуръони Карим оятида айтилганидек, фаришталарда Аллоҳнинг амрига исён қилиш табиати йўқ. Шундан, Аллоҳ таоло фаришталарни Одамга сажда қилишга буюрган пайтда иблис ҳам ўша жойда ҳозир бўлган, деб хулоса қилсак бўлади.

Иблис билан инсон орасида душманлик шундан бошланади. Бу душманлик яхшилик вакили билан ёмонлик вакилининг курашига айланди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз сабабли иймон келтиришларини тама қиласизларми Ҳолбуки, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитар, сўнгра, уни англаганларидан кейин билиб туриб, давоми...

2770 09:00 / 27.09.2017
Бу Роббингдан бўлган ҳақдир, бас, ҳаргиз шак қилувчилардан бўлма. Бақара 147. Набий алайҳиссалом умрлари давомида илоҳий масалаларда бирор марта шакшубҳага давоми...

2779 13:45 / 14.12.2017
Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув давоми...

3416 08:20 / 31.12.2017
Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар давоми...

3418 12:25 / 20.04.2018