1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 35-оят

09:10 / 16.08.2017 3112 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик. Бақара 35. 

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одамга яна бир бор улуғ марҳамат қилди: жуфти Ҳаво билан унга жаннатдан жой ато этди ва у ерда фароғатда яшашини таъминлади.

«…мана бу дарахтга яқинлашманглар…» деганидан уларга ҳамма нарсадан тановул қилишга рухсат бўлгани, фақатгина битта дарахтдан тановул қилишга рухсат бўлмагани маълум бўлади. Бу инсон ҳаётидаги ман қилинган нарсаларнинг намунасидир. Аллоҳ таолонинг инсонга баъзи нарсаларни ман қилиши – иродани мустаҳкамлаш учундир. Агар ман қилиш бўлмаса, инсон билан ҳайвоннинг орасида фарқ қолмайди. Инсон ўзига жон, ақл, илм берган Аллоҳга аҳду паймон қилган, ўша аҳду паймонга вафо қилиши учун унга сабр-матонат, ирода керак. Бу нарсалар эса ман қилиш билан ҳосил бўлади. Сабр-матонатли, иродали кишилар ўзларини Аллоҳ ман қилган нарсалардан сақлаб турадилар. Ҳавойи нафсига банда бўлганларнинг эса ҳайвондан фарқи йўқ. Улар ман қилинган нарсадан ўзларини тийиб тура олмайдилар.

Аллоҳ таоло жаннатдаги ҳамма меваларга рухсат бериб, фақат биттагина дарахт мевасини ман қилганидек, бу дунёда ҳам ҳамма нарсага рухсат бериб, фақат саноқли нарсаларни – инсоннинг ўзи учун зарарли бўлган нарсаларни ман қилган.

Ман қилинган дарахт қайси дарахт экани ҳақида узундан-узоқ тортишувлар бўлган. Ҳар ким ўзи билган дарахтнинг номини айтган ва ушбу гапни тасдиқлаш учун далил ва ҳужжатлар келтирган. Аммо тўғрисини айтганда, бирорта одамга ўша дарахтнинг исмини билиш билан фойда ёки билмаслик билан зарар етмайди. Агар уни билиш зарур бўлса, Аллоҳ Қуръонда ёки Пайғамбаримиз ҳадисларида айтган бўлар эдилар.

Аллоҳ таоло оятнинг охирида:

«…ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик», – демоқда.

Шундан кўринадики, шариатнинг амридан чиқиш зулм экан. Зулм эса катта гуноҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар ўт ёққан ва у энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғи зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар. Бақара 17Ушбу ояти карима давоми...

3842 12:11 / 11.07.2017
Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни тормор қилдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва Ўзи хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар давоми...

2838 23:35 / 03.04.2018
Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз,, ndash деганлардир. Бақара 156. Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш давоми...

10055 08:50 / 23.12.2017
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3380 12:25 / 18.02.2018