1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 75-оят

09:00 / 27.09.2017 2771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз сабабли иймон келтиришларини тама қиласизларми? Ҳолбуки, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитар, сўнгра, уни англаганларидан кейин билиб туриб, ўзгартирар эдилар. Бақара 75. 

Бу ояти каримада мусулмонларга қилинаётган хитобдан ўша пайтда баъзи ихлосли мўминларнинг, яҳудийлар иймонга келиб қолсалар керак, деган орзуда бўлганларини кўрсатади. Албатта, уларнинг бундай тама қилишларига асос бор эди. Улар билан Мадинада бирга яшаб келаётган яҳудийлар илоҳий китобга эга халқ сифатида, яқинда охирзамон пайғамбари чиқиши, улар ул пайғамбарга биринчи бўлиб иймон келтиришлари ҳақида тинмай гапирар эдилар. Арабларнинг кўплари яҳудийлардан сифатини эшитган пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан иймонга келдилар. Энди эса яҳудийларнинг ўзлари ҳам иймонга келишларини тама қилаётган эдилар. Аллоҳ таоло оятнинг аввалида уларнинг мазкур ҳолатларини сифатлаб:

«Сиз сабабли иймон келтиришларини тама қиласизларми?» – демоқда.

Яъни «Эй мусулмонлар, сизлар яҳудийларнинг иймон келтириб, мўмин-мусулмон бўлишларидан умидвор бўляпсизларми?

Агар сизларда шундай умидворлик ҳақиқатан бўлса, билиб қўйингки, иш сиз ўйлагандек эмас, ҳол бошқача».

«Ҳолбуки, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитар, сўнгра, уни англаганларидан кейин билиб туриб, ўзгартирар эдилар».

Бундай одамларнинг иймон келтиришларига умид қилиб бўлмайди. Чунки иймон ўзига яраша поклик, мусаффолик, нурни қабул қилиб олишга истеъдодни талаб қилади. Аммо яҳудийларда бу нарсага яқинлик ҳеч сезилмаяпти. Уларнинг энг яхши вакиллари бўлмиш диний олимларики, Аллоҳнинг каломини эшитиб, уни тушуниб етгандан сўнг билиб туриб, бузсалар, қолганлари нима ҳам қилар эди?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтингиз .Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва давоми...

2864 10:25 / 03.12.2017
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3562 09:50 / 21.04.2018
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3376 12:25 / 18.02.2018
Агар тўхтасалар, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара 192. Агар улар мусулмонларга қарши уруш ва фитна қилишдан тўхтасалар, куфрда бўлишдан давоми...

2511 10:10 / 30.01.2018