1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 171-оят

08:25 / 09.01.2018 3197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфр келтирганлар худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган кишига ўхшайди. Кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл юритмаслар.  Бақара 171.

Ушбу оятдаги ўхшатиш ҳақида тафсирчилар ва араб тили олимлари узоқ баҳслар қилганлар, ундан қоидалар ишлаб чиқарганлар. Чунки бу оятда нозик ишоралар кўп бўлиб, уни таржимада айнан акс эттириш амри маҳолдир. Кўпчиликнинг фикри шундайки, Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чорва ҳайвонларига, пайғамбарларни уларни ҳайдаб юрувчи чўпонга ўхшатади.

Чўпон чорваларни хавф-хатардан сақлаш, уларни фойдали ерларга бошлаш учун овоз чиқариб чақиради, нидо қилади, аммо чорвалар овозни эшитади-ю, саснинг маъносини тушунмайди.

Худди шунга ўхшаб, кофирлар ҳам пайғамбарларнинг чақириғини, нидосини эшитадилар, лекин уни англаб етмайдилар, унга амал қилмайдилар. Овозлари чиқса ҳам, улар бу масалада соқовдирлар; кўзлари очиқ бўлса ҳам, ҳақиқат ўлчовида кўрдирлар; қулоқлари эшитса ҳам, ҳақиқатда кардирлар. Чунки уларнинг ақллари йўқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, давоми...

4944 16:44 / 19.07.2017
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан тўлов қабул қилинмайдиган, унга шафоат фойда бермайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг давоми...

3225 05:45 / 20.11.2017
Рибони ейдиганлар қабрларидан фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек турарлар. Бу уларнинг .Тижорат ҳам рибога ўхшашда,, ndash деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ давоми...

9341 15:47 / 26.05.2018
Бу, албатта, Аллоҳ Китобни ҳақ ила нозил қилгани учундир. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса тубсиз мухолифликдадирлар. Бақара 176. Қўлларидаги ҳидоят ва давоми...

2791 08:30 / 14.01.2018