1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 20-оят

16:44 / 19.07.2017 4949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.  Бақара 20

Аллоҳ таоло ушбу икки оятда мунофиқларнинг ҳайратлари, иккиланишлари ва умумий руҳий ҳолатларини момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақиб, осмонни зулмат босиб, қаттиқ ёмғир ёққанда кўчада қолган бечора одамга ўхшатмоқда. У қўрққанидан даҳшатга тушиб, яшиндан қутулмоқчи бўлади, бармоқларини қулоқларига тиқиб, шу мени ўлимдан сақлайди, деб турибди.

Улар куфр ва нифоқ зулматидадирлар: чақмоқ чаққан пайтдаги ёруғликдан фойдаланиб, бир-икки қадам боса оладилар, чақмоқдан кейин яна қоронғида туриб қоладилар.

Уламоларимиз: «Бу оятдаги ёмғирдан мурод Ислом дини. Чунки ёмғир ерни тирилтирганидек, Ислом ҳам қалбларни тирилтиради. Зулмат – мунофиқларнинг қалбларидаги шак-шубҳа. Момақалдироқ – динда кофиру мунофиқларга ваъда қилинган азоб ва иқоблар ҳақидаги хабарлар. Чақмоқ – уларнинг қалбларидаги сақланган инсоний туйғулар. Яшин эса уларга етадиган балолардир», – деганлар.

Имом Аҳмад Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтадилар:

«Қалблар тўрт хил бўлади: мусаффо бўлиб, чироқдек нур сочадиган; ғилофга солиниб, ғилофи боғланган; тўнтарилган ва ўзгарувчан. Мусаффо қалб мўмин кишининг қалбидир, унинг нури бор. Ғилофли қалб – кофирнинг қалбидир. Тўнтарилган қалб ҳақиқий мунофиқнинг қалбидир – ҳамма нарсани билиб туриб, инкор қилади. Ўзгарувчан қалбда эса иймон ҳам, нифоқ ҳам бор. Ундаги иймон худди тоза сувдан фойда оладиган ўсимликка ўхшайди. Ундаги нифоқ қон аралаш йиринг оқиб турган ярага ўхшайди. Икковидан қай бири бошқа тарафдан ғолиб келса, қалбга ҳам ғолиб келади».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгра сизни ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик, шоядки, шукр қилсангиз. Бақара 56.Бу қисса ҳам ўрни келганда, батафсил ҳикоя қилинади. Ҳозир фақат қисқа эслатма давоми...

3124 09:45 / 04.09.2017
Кейин эса сиз шундайсизки, ўзингиз ўзингизни ўлдирасиз ва бир гуруҳингизни диёридан чиқарасиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлида ёрдам берасиз. Агар давоми...

3492 08:40 / 08.10.2017
quotРамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандирquot Бақара сураси, 185оят.Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлиши ортидаги мақсад сени Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

5292 03:15 / 14.06.2017
Ва .Аллоҳ фарзанд тутди,, ndash дедилар. У Зот покдир. Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир. Бақара 116.

3448 09:20 / 13.11.2017