1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 123-оят

05:45 / 20.11.2017 3233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан тўлов қабул қилинмайдиган, унга шафоат фойда бермайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг! Бақара 123.

Суранинг аввалидан ушбу жойигача аҳли китоблар ва мушриклар билан тортишувлар ҳақидаги оятлар келди. Ҳар тоифа ўзининг ҳақлигини исбот қилишга уриниб кўрди. Деярли ҳаммалари ўзларини тўғри фаҳмлаб, бошқаларини камситишга уринди. Ҳаммаси ўзининг насл-насаби зўр экани билан фахрланди. Уларнинг фахрланишларига тарихан қарайдиган бўлсак, ҳаммалари Аллоҳнинг буюк пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломнинг насли эканидан, ҳаммалари у зотнинг динига мансублигидан ғурурланишлари кўринади. Яҳудийлар Иброҳим алайҳиссаломнинг кичик ўғиллари Исҳоқ алайҳиссаломга авлод бўладилар. Аввалги барча пайғамбарлар у кишининг наслидандир. Бану Исроил шундан фахрланиб юради. Араб мушриклари эса Иброҳим алайҳиссаломнинг катта ўғиллари Исмоил алайҳиссаломдан тарқалганлар. Улар Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан бирга қурган Байтуллоҳга эга эканликлари билан фахрланадилар. У зотга мансубликларини ўзларига катта обрў деб биладилар. Демак, икки тараф ҳам Иброҳим алайҳиссаломни ўзининг катта бобоси деб ҳисоблайди. Ўзларини у кишининг давомчилари деб санайдилар. Хўш, уларнинг ушбу даъволари тўғрими?! Ушбу саволга жавоб кейинги оятларда келади.

Аввалги оятларда Аллоҳ таоло томонидан илоҳий кўрсатмани қабул қилиб олиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш орқали икки дунё бахт-саодатига эга бўлишлари кўзда тутилган мусулмонларга худди шунга ўхшаш кўрсатмаларни қабул этиб олиб, уларга амал қилмай, Аллоҳнинг лаънатига учраган яҳудийларнинг қиссаси ўрнак учун келтирилган эди. Эндиги оятларда Аллоҳдан келган ҳидоятни ёлғиз бир киши бўлса ҳам, қандай қилиб маҳкам тутиши лозимлиги Иброҳим алайҳиссалом мисолларида кўрсатилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба 11. Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён давоми...

3838 17:45 / 05.06.2017
Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, расулларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир. Бақара 98. Ҳақиқий мўмин барча давоми...

2899 21:45 / 24.10.2017
Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. Бақара 195.Бу ояти каримада Аллоҳ давоми...

6879 11:20 / 03.02.2018
Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларни билмадингми Бас, Аллоҳ уларга .Ўлингиз,, ndash деди. Сўнгра уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазлу давоми...

2845 16:48 / 26.03.2018