1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 138-оят

07:10 / 05.12.2017 3071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг «бўёғ»ини лозим тутинг. Аллоҳдан кўра «бўёғ»и яхшироқ ким бор?! «Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз». Бақара 138. 

Ушбу оятдаги «бўёқ» калимаси рамзан динни англатади. Бирор нарсага зеб берилмоқчи бўлса, унга бўёқ суркалади. Инсонни гўзал қилиб кўрсатадиган нарса эса диндир. Ҳақиқий диндор шахсда унинг аломатлари яққол кўзга ташланиб туради. Шу маънода, инсон агар гўзал бўлиш учун турли бўёқлардан – дин ва тузумлардан бирини танлаши лозим бўлса, нимани танлаши керак? Албатта, ҳеч қандай гап-сўзсиз, Аллоҳнинг буёғини (динини) тутиши лозим. Чунки Аллоҳнинг бўёғидан (динидан) ўзга чиройлироқ бўёқ йўқ!

Ояти кариманинг охирида Аллоҳнинг сўзларига бевосита мўмин-мусулмон бандаларининг сўзлари улаб юбориляпти:

«Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз», – дейишмоқда мўминлар. Бу ҳол мусулмонлар учун улкан шарафдир. Аллоҳ таоло Ўзининг ўгитига мўмин-мусулмонларнинг эътирофларини қўшиб баён қилмоқда.

Келаси оятда аввалги мавзу давом эттирилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ғайридинларга айтишлари лозим бўлган гаплар ўргатилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Биз сени ҳақ билан хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан. Бақара 119. Аллоҳ таоло ушбу оятда бир неча давоми...

2872 20:15 / 16.11.2017
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3374 12:25 / 18.02.2018
Набийлари уларга .Албатта, унинг подшоҳлигининг ояти белгиси ndash сизларга ичида Роббингиздан сакина ва Оли Мусодан ҳамда Оли Ҳорундан қолдиқ бор сандиқ келишидир. давоми...

3893 09:30 / 31.03.2018
Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо давоми...

3814 14:53 / 07.08.2017