1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 137-оят

07:10 / 04.12.2017 3413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Ва агар юз ўгирсалар, демак, улар фақатгина ашаддий мухолифликдадирлар. Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 137. 

Парвардигори Оламнинг Ўзи гувоҳлик бериб, ким мусулмонлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирса, ҳидоятда бўлишини, ким ундан юз ўгирса, ихтилофда, уруш-жанжалда, қийинчиликда бўлишини таъкидламоқда.

«Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Ва агар юз ўгирсалар, демак, улар фақатгина ашаддий мухолифликдадирлар».

Мўмин-мусулмон киши уларнинг ихтилофи, уруш-жанжалларига эътибор қилмасдан, ўзининг йўлида собитқадам бўлмоғи керак. Аллоҳ таоло уни кофирларнинг ёмонлигидан асрайди. Ўзи кифоя қилади.

«Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир».

Мўмин-мусулмон инсон ўз эътиқодида мустаҳкам турганидан, Аллоҳ юборган ҳаққа ноил бўлганидан фахрланмоғи, Аллоҳ мўмин бандаларига мувофиқ кўрган аломат ва белгилар ила ер юзида ажралиб юрмоғи лозим. Ахлоқининг гўзаллигини, амалларининг чиройлилигини кўрган кимса ҳайрат ичра ҳавас қилсин. «Ким экан бу одам?» деб сўраганида, «Кўрмаяпсанми, бу одам мусулмон-ку», дейиладиган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2 4. Ҳамда сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир. Демак, давоми...

3018 17:57 / 24.04.2017
Эсла, вақтики, Робби Иброҳимни калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этди. У Зот .Албатта, Мен сени одамларга пешво қилмоқчиман,, ndash деди. У давоми...

2763 09:25 / 21.11.2017
Шоядки, ҳидоят топсангиз, деб Мусога Китобни ва Фурқонни берганимизни эсланг Бақара 53. Бу ҳам Бану Исроилга берилган улуғ неъматлардандир. Уларга пайғамбар этиб давоми...

3096 09:10 / 01.09.2017
Дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен .Уларга ислоҳ қилиш яхшидир,, ndash деб айт. Агар уларнинг молларини аралаштириб юборсангиз, бас, давоми...

2771 23:30 / 27.02.2018