1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 139-оят

12:10 / 06.12.2017 2743 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ҳолбуки, У бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизга ўз амалимиз, сизларга ўз амалингиз, биз эса Унга мухлисмиз». Бақара 139.

Бу ояти карима яҳудий ва насронийларга ва ўзларини ҳақ билиб, Исломни тан олмаётган яна бошқаларга раддиядир. Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга уларга қарата:

«Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?!» – деб айтишни ўргатяпти. Яъни «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизларми? Унинг зоти, ҳидояти, кимни пайғамбар қилиб танлаши хусусида тортишиб, ҳужжат суриштирасизларми?»

«Ҳолбуки, У бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизга ўз амалимиз, сизларга ўз амалингиз…»

Яъни «Ҳаммамиз Унга бандамиз. У Зот сизнинг ҳам, бизнинг ҳам Роббимиздир. У бутун оламларнинг Робби сифатида нимани хоҳласа, шуни қилади. Бизнинг амалларимиз бошқа, Роббимиз ўшаларга қараб ҳукмини чиқаради; сизнинг амалларингиз бошқа, Роббимиз ўшаларга қараб ҳукмини чиқаради. Ҳар кимнинг қилган иши унинг белгиси ҳисобланади. Талашиб-тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ».

«…биз эса Унга мухлисмиз».

«Биз мусулмонлар Аллоҳга мухлисмиз. Холис Ўзига иймон келтирамиз, холис Ўзига ибодат қиламиз, холис Ўзидан ёрдам кутамиз. Ушбу ҳолатимиз ҳам ҳеч қандай тортишув, ҳужжат ё солиштирувчини талаб қилмайди».

  Масала ойдин бўлди. Тортишувларга чек қўйилди. Ора очиқ қилинди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни эсланг ва Менинг аҳдимга вафо қилинг, Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг. Бақара давоми...

3295 17:53 / 21.08.2017
Ва .Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб давоми...

3121 09:10 / 16.08.2017
Йўқ Ким ёмонлик касб қилса ва уни хатолари қуршаб олган бўлса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 81. Демак, иш хомхаёл билан, ҳар давоми...

2679 08:10 / 04.10.2017
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3714 18:05 / 20.03.2017