1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги рафиқа

10:50 / 26.01.2019 12370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ваҳб Моликдан зикр қилади: «Абу Бакрнинг қизи Асмо эри Зубайр ибн Аввомга қарши чиқиб, гап талашиб қолишди. Эри унга ҳам, кундошларига ҳам ғазаб қилди ва урди. Кундошлари қўрқар, Асмо эса унчалик ҳайиқмас эди. Зарб қаттиқ теккани сабабли отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳуга шикоят қилди. Шунда у зот: «Эй қизгинам, сабр қил! Зубайр яхши одам. Ва у жаннатда ҳам сенинг эринг бўлиши мумкин. Киши бир аёлни хотин тутса, жаннатда ҳам унга уйланишини эшитганмиз», дедилар.

Агар аёллар бирдан ортиқ эр кўрган бўлса, охиргиси билан бўлади.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу аёлларига айтдилар: «Агар Аллоҳ таоло бизларни жаннатда жамласа, ким менинг хотиним бўлишни хоҳласа, мендан кейин эрга тегмасин. Чунки аёл дунёдаги охирги эри билан бўлади».

Муовия ибн Абу Суфён Умму Дардога совчи қўйди. Умму Дардо бош тортиб айтдики: «Абу Дардо менга Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аёл жаннатда охирги эри билан бўлади», деган ҳадисларини айтиб: «Агар жаннатда менинг хотиним бўлишни хоҳласанг, мендан кейин турмушга чиқма», деган».

Абу Бакр Нажжод зикр қилади: Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари Умму Ҳабиба айтди: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда бир аёлнинг икки эри бўлган бўлса, вафот қилганларидан кейин Аллоҳ уларни жаннатда жамласа, қайси бирига бўлади: биринчисигами ё иккинчисига?» У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хулқи гўзалроғига», дедилар.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳамиша камбағалликдан шикоят қилиб юрганларни ёки бойлик, пул топиш орзусида ҳаловатини йўқотганларни кўрганда беихтиёр, .Пайғамбар алайҳиссаломнинг давоми...

2680 11:30 / 04.08.2019
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

2980 17:05 / 07.11.2018
Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса, рўзаси эсидан чиқиб, оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, шаҳват билан қарагани учун манийси тўкилса, томоғига чанг, давоми...

2183 17:00 / 17.05.2019
Савол Ҳаммамиз қиёматнинг ҳақлигига иймон келтирганмиз. Аммо қиёматдаги ва ундан кейинги нималарга иймон келтирилиши ҳақида кўп нарса билмаймиз. Қиёматнинг давоми...

4057 17:30 / 02.07.2020
Аудиолар

121530 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43016 14:35 / 11.08.2021